Лондоннинг «Арсенал» клуби «Эмирейтс» стадиони ёнига жамоа собиқ бош мураббийи Арсен Венгерга атаб ҳайкал ўрнатади, дея хабар қилмоқда The Athletic.
Венгернинг 22 йиллик меҳнатини инобатга олган ҳолда ва мутахассис билан ўртадаги кескинликни юмшатиш мақсадида «Арсенал» раҳбарияти стадиондан узоқ бўлмаган жойга унинг ҳайкалини ўрнатмоқчи. Ҳайкални ясаш ишлари бошлаб юборилган. «Арсенал» бронза ҳайкал ўрнатишдан ташқари «Эмирейтс» трибуналаридан бирига Венгер номини бермоқчи.
70 ёшли мутахассис 1996—2018 йиллар мобайнида лондонликлар клубини бошқариб келди. Венгер «Арсенал» билан умумий 17 та совринга эга чиқди — АПЛ (3 марта), Англия Кубоги (7) ва Англия Суперкубоги (7). Аввалроқ Венгер ФИФА ташкилотидаги иш бошлаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)