«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилиши мумкин бўлган ҳужумчилар рўйхатидан ўрин олди, деб ёзади Sky Sports.
29 ёшли Иммобиленинг жорий мавсум кўрсатаётган сермаҳсул ўйини ҳужум чизиғини кучайтиришга муҳтож бўлиб турган «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти эътиборини тортган.
«Қизил иблислар» шорт-листидан, шунингдек, Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Мусса Дембеле («Лион») ўрин олган.
Иммобиленинг трансфери айни дамда 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи жорий мавсум А Сериянинг 26 та ўйинида қатнашиб, 27 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)