Уругвай футбол ассоциацияси барча ходимлари (400 нафардан ортиқ), шу жумладан, терма жамоа бош мураббийи Оскар Табарес билан ҳам шартномани бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.
Бунга сабаб қилиб коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий муаммолар кўрсатилган.
«Жаҳон даражасидаги эпидемия ва инқироз сабаб ташкилотнинг фаолияти бутунлай тўхтаб қолди, биз фавқулодда чоралар кўришга мажбурмиз. Буларнинг барчаси ташкилотнинг мавжудлигини сақлаб қолиш учун қилинди», — дейилади баёнотда.
73 ёшли Табарес 2006 йилдан буён Уругвай терма жамоасида фаолият юритиб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа Америка Кубоги—2011 мусобақасида чемпионликни қўлга киритди. Оскар шунингдек, «Милан», «Кальяри», «Оведо», «Бока Хуниорс» ва бошқа бир қатор клубларни бошқарган.
Мутахассис терма жамоа бошқарувида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)