«Ювентус» клуби яқин орада футболчиларининг маошини камайтириши мумкин.
Иқтисод бўйича магистрлик дипломига эга, жамоа ҳимоячиси Жоржо Кьеллини раҳбариятга коронавирус сабаб юзага келган инқироз вақтида маошларни камайтиришни маслаҳат берган, дея хабар қилмоқда Tuttosport.
Италиялик футболчи бу масалани «Ювентус»нинг тажрибали ва номдор ўйинчилари, шунингдек, туринликлар раҳбарлари — Андреа Анелли ва Фабио Паратичи билан муҳокама қилган.
Жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду Кьеллини билан учрашувдан сўнг маошининг деярли 4 миллион евросидан воз кечишини маълум қилган. Роналдунинг маоши йилига 31 миллион еврони ташкил этади, у шунинг 3,8 миллионидан воз кечди.
Мавзуга доир:
- «Барселона» коронавирус сабаб ходимлари иш соати ва маошини камайтирди
- «Ювентус» Погбани қайтариш учун «Манчестер Юнайтед»га 60 млн евро ва бир футболчисини таклиф қилади
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)