«Барселона»нинг айрим футболчилари маошлар 70 фоизгача қисқаришига қарши чиқди, дея хабар қилмоқда Diario Sport.
Таъкидланишича, каталон клуби молиявий йўқотишларни ҳисоблаб чиққан ва футболчиларни маошининг бир қисмидан воз кечишга чақирган. Бир қатор футболчилар бунга розилик берган бўлса, айримлари ушбу қарорга қарши чиққан.
«Барселона» Испаниядаги карантин вақтида шу чорани қўлламоқчи. Сўнгги бир неча ҳафтадаги маошнинг 70 фоизга қисқаришидан футболчилар йиллик даромадининг 5—10 фоизини йўқотади, бошқа манбага кўра, бу 20 фоизгача боради.
Мавзуга доир: «Барселона» ёзда 8 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)