Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида WBA Super, IBF, WBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа (23-1, 21 КО) ўзининг навбатдаги жангини 25 июлда ўтказади, дея хабар бермоқда RingPolska.
Жошуага ушбу жангда болгариялик Кубрат Пулев (28-1, 14 КО) рақиблик қилади. Жошуа ушбу тўқнашувда IBF камарини ҳимоя қилади. Пулев айни дамда мазкур йўналишда Жошуага қарши рингга чиқиш учун биринчи рақамли даъвогар ҳисобланади.
Қайд этиш жоиз, ушбу жанг аслида 20 июнь куни Лондондаги «Тоттенҳэм» стадионида бўлиб ўтиши белгиланганди. Бироқ коронавирус сабаб жанг муддати ўзгартирилди.
Matchroom Boxing промоутерлик компанияси жанг учун «Тоттенҳэм» стадионини 25 июль санасига банд қилиб қўйгани айтилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)