Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Тошкент вилояти Паркент туманида содир этилган жиноят тафсилотларини ошкор этди.
Хабарга кўра, 2020 йилнинг 16 март куни соат 10:30 да 29 ёшли Қ.Н., 24 ёшли Х.Э. ва 22 ёшли А.Т. ўзаро жиноий тил бириктириб, Паркент тумани, Заркент қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Заркент—Паркент автомобиль йўлининг чекка қисмида 38 ёшли У.Ш.га ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатган.
Улар фуқарога тегишли бўлган баҳоси 2 миллион сўмлик LGмаркали уяли алоқа воситаси, 2 минг АҚШ доллари ҳамда 500 минг сўм нақд пулларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида Х.Э.дан ашёвий далил тариқасида LG маркали уяли алоқа воситаси олинган.
Жиноят иши юзасидан А.Т., Қ.Н. ва Х.Э. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)