Ижтимоий тармоқларга турли-туман фотолар жойлаш бугунги кунда урфга айланган. «Peopletalk.ru» нашри турли ёшдаги 50 дан ортиқ йигитлар ва эркаклар ўртасида сўровнома ўтказди ҳамда қандай расмлар ушбу жинс вакилларига ёқмаслигига тўхталди. Қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Peopletalk.ru»

Чексиз селфилар

Фото: «Peopletalk.ru»

Ҳар нарсани меъёри бўлгани яхшидек, фотолар хусусан селфилар ҳам ортиқча бўлмагани яхши. Айниқса, бир хил услубдаги қарашлар, мимикалар акс этган селфилар нафақат эркаклар, балки бошқаларга ҳам ёқмаслиги аниқ.

Гулдастали сурат

Фото: «Peopletalk.ru»

Фото: «Peopletalk.ru»

Гуллар албатта яхши, лекин дугонасининг гули билан суратга тушиш, уни сторизга қўйиш, умуман дуч келган гулдастани кўтариб олиб сурат улашишнинг кераги йўқ.

Сурат тагидаги ақлли афоризмлар

Баъзида фото сизда яхши таассурот қолдиради, лекин унинг тагида бошқа бир инсон томонидан айтилган афоризм ва ёзилган шеърни кўчириб қўйилганлигини билиб, одамнинг энсаси қотади. Ақлли фикрни кўчириб ёзган билан киши ақлли бўлиб қолмаслиги нафақат қизлар, балки йигитларга ҳам тааллуқли.

Қимматбаҳо машиналарда тушилган суратлар

Фото: «Peopletalk.ru»

Бундай суратларнинг мақтаниш учун жойлангани билиниб туради ва кишининг ғашига тегади.

Фотошоп қилинган суратлар

Фото: «Peopletalk.ru»

Бундай суратлар айниқса селфиларда очиқчасига кўзга ташланади. Агар сурат ундаги йигит ё қизнинг эффект ва фотошоплангани билан яққол фарқ қилса, бу одамнинг ўзига бўлган ишончи камлигидан далолат.

Мавзуга доир: