Айни дамдаги карантин вақтида бошқа юлдузлар қатори актриса Эмма Уотсон ҳам ушбу вазиятга нисбатан позициясини билдирди. Бу ҳақда Elle нашри хабар берди.

Фото: Instagram / @emmawatson

Instagram’да 55 миллион обуначаси бўлган Эмма ким учун изоляцияда эканини билдирган. У Instagram’даги саҳифасига «Мен бувим, онам ва энг яқин дугонам учун уйда қоляпман»,– деб ёзилган плакатни кўтариб тушган суратини жойлаган. Сурат тагига актриса томонидан қуйидагича изоҳ ёзилган:

Бувимнинг ёши 70 да, онамда қандли диабетнинг 1-босқичи, энг яқин дугонам эса тиббиёт соҳасида ишлайди. Мен уйда улар учун қолмоқдаман. Сиз ким учун уйда қоляпсиз? Муҳаббат билан Э.