Айни пайтда учинчи марта она бўлиш арафасида турган хонанда Лола сўнгги пайтларда Instagram’даги саҳифаси орқали ҳомиладорлик қандай кечаётгани ҳақида мухлисларига маълумот бериб келмоқда. Хонанда ана шундай постларидан бирида сўнгги пайтда нафас олишга қийналаётганини ёзиб қолдирди.
«Сайр қилишга чиқдим. Сўнгги пайтларда нафас олишим қийинлашган. Ҳаво етишмаяпти. Ҳар куни кечқурун оилавий сайрга чиқамиз. Мен ҳозир ўрдакчага ўхшаб юряпман. Ташқаридан кулгили туюлади. Бандаж тақишни бошладим, чунки кечга бориб белимни ололмай қоляпман. Умуман олганда, ўзимни жуда яхши ҳис этмоқдаман. Аввалгига қараганда икки баравар кўпроқ сув ичяпман. Қорнимда яна тиртиқлар пайдо бўлди, лекин мен одатга кўра ёғ суришда давом этмоқдаман», — деб ёзади Лола.
Аввалроқ Лола фолловерларига мурожаат қилиб, уларни ваҳима кўтармасликка, дўкондан ортиқча маҳсулот харид қилмасликка ундаган эди. Шунингдек, Лола коронавирус юқтирмаслик учун кўчага қандай кийиниб чиқиш кераклиги ҳақида ҳазиломуз пост қолдирган эди.
Мавзуга доир: Хонанда Лола фарзанд кутаётганини маълум қилди
Изоҳ (0)