Айни дамдаги карантин вақтида бошқа юлдузлар қатори актриса Эмма Уотсон ҳам ушбу вазиятга нисбатан позициясини билдирди. Бу ҳақда Elle нашри хабар берди.
Instagram’да 55 миллион обуначаси бўлган Эмма ким учун изоляцияда эканини билдирган. У Instagram’даги саҳифасига «Мен бувим, онам ва энг яқин дугонам учун уйда қоляпман»,– деб ёзилган плакатни кўтариб тушган суратини жойлаган. Сурат тагига актриса томонидан қуйидагича изоҳ ёзилган:
Бувимнинг ёши 70 да, онамда қандли диабетнинг 1-босқичи, энг яқин дугонам эса тиббиёт соҳасида ишлайди. Мен уйда улар учун қолмоқдаман. Сиз ким учун уйда қоляпсиз? Муҳаббат билан Э.
Изоҳ (0)