Бразилиянинг Блуменау шаҳрида гўзаллик салони ходимаси мижозни йўқотмаслик учун мижозлар сочини турмаклашнинг ноодатий усулини ўйлаб топди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: «Korrespondent.net»

Аёл тиббиёт ходимларининг тавсияларига риоя қилиб, мижоз билан 1,5 метр оралиқ масофани сақлади. Ушбу ҳолатни гўзаллик салони ходимининг турмуш ўртоғи видеога олиб, YouTube’га жойлаштирди.

Визажист фен ва тароқни бир ярим метрлик таёқларга маҳкамлаб олди ҳамда мижозга хизмат кўсатди. Аёл ва мижоз ҳам ниқоб тақиб олди.

Аёлнинг ушбу ҳаракатларини интернет фойдаланувчилари турлича баҳолади. Кимдир уни мақтади, бошқалар танқид қилди.