Ижтимоий тармоқларда Испания полицияси карантин пайтида одамларнинг кайфиятини кўтариш учун қандай ишлаётгани акс этган видео пайдо бўлди.
Видеороликда иккита патруль машинаси ичидан полициячилар тушиб, қўшиб айтиб, рақсга тушаётгани акс этган. Уйи балконига чиққан одамлар ҳам полициячиларга жўр бўлган.
Маълумотларга кўра, Испанияда 28 мингдан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олган. Жаҳон бўйлаб ушбу кўрсаткич 300 минг кишидан ошди.
Изоҳ (0)