Австралиянинг Виктория штати Мельбурн шаҳрида йўлбарссимон илон икки бошли илонни дунёга келтирди, деб хабар берди UPI.
Ушбу судралувчи илон овчиси Стюард Гетт томонидан ўз ҳовлисида тутилган эди. Стюард илонни тутиб, қопга солиб, машинасига қўйиб қўйган. Сал туриб машинасига назар ташлаган Стюард илоннинг кўзи ёриганини кўрди.
Илончалардан бирининг боши иккита эди, шунинг учун илон овчиси уни ветеринарга олиб борди. Ветеринар икки бошли илончанинг яшаб кетолмаслигини айтди ва уни жонсизлантиришга қарор қилди.
Она илон ва бошқа илончалар табиатга қўйиб юборилган.
Қайд этилишича, йўлбарссимон илон Австралия жануби-шарқида яшайди. Илоннинг бундай тури бир вақтда 30 тагача илонни дунёга келтиришга қодир.
Изоҳ (0)