Россиянинг «Москва 24» телеканалидаги «Тунги навбатчилик» кўрсатувида коронавирус кўринишида кийиниб олган актёр бошловчининг бир қатор саволларига жавоб берди.
Дастур давомида «вирус» ўзининг Москвага келиши, мақсадлари, ҳаётга бўлган қарашлари, ёқтирган жойлари ва даромади ҳақида ҳазиломуз тарзда сўзлаб берган.
Суҳбатни диққат билан тинглаган томошабин хавфли касалликнинг қурбонига айланмаслик учун нима ишлар қилмаслик лозимлиги ҳақида тушунчаларга эга бўлади.
Соддароқ қилиб тушунтирилганда, коронавирусдан қўлларни ювиш, ўзини ўзи изоляция қилиш ва бошқа тавсияларни бажариш орқали қочиш мумкин.
«Бу ишларни нега қиляпсиз?» деган саволга «коронавирус» ҳеч кимга ёмонлик ёки ўлим тиламаслигини, шунчаки унинг табиати шундай тузилганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)