Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) кейинги тўрт ҳафта ичида Токио Олимпиадасини қолдириш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда ХОҚ президенти Томас Бах маълум қилди.
«Биз ушбу масалага таалуқли барча билан дунёдаги ҳолатни ўрганиш ва мазкур вазият Олимпия ўйинларини сурилишига таъсирини баҳолаш учун муҳокамани бошладик. Биз чуқур ўйлаб кўрамиз ва ишонтириб айтаман, кейинги тўрт ҳафта ичида қарор қабул қилинади», — дейди Бах.
Испаниянинг Cadena Ser нашри хабарига кўра, ХОҚ коронавирус сабабли Олимпиадани қолдириш қарорига келган.
Ёзги Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Аввалроқ Токио—2020 ижроқўми ва ХОҚ коронавирус туфайли юзага келаётган вазият Олимпиада муддатига таъсир этмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Изоҳ (0)