Швециялик ҳужумчи «Милан» 2020 йил ёзида тарк этади, деб ёзмоқда SportMediaset.
Златан айни дамда Швецияда. У Миланга қайтиши билан ўз қарори ҳақида агенти Мино Райола орқали клуб бош директори Иван Газидисга хабар қилади.
Ибрагимовичнинг бундай қарорга келишига «Милан»нинг футбол бўлими раҳбари Звонимир Бобаннинг истеъфога чиқарилган сабаб бўлган. Шунингдек, уни клубга таклиф этишда асосий аҳамият касб этган Паоло Мальдини ҳам «Милан»ни тарк этиши кутилмоқда. Айнан шу сабаблар туфайли Златан «Милан»да қолмасликка қарор қилган.
Аввалроқ 38 ёшли футболчининг 2020 йил ёзидаёқ фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Жорий мавсум Ибра «Милан» сафида А Сериянинг 8 та ўйинида қатнашиб, 3 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)