Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Интер» «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган Алексис Санчесни мавсум сўнгида сотиб олмайдиган бўлди, деб ёзади Calciomercato.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Миланликларнинг бундай қарорга келишига бир неча омиллар сабаб бўлган. Жумладан, сурункали жароҳатлар, трансфер нархи ва маошнинг юқорилиги «Интер»нинг Санчесни тўлиқ сотиб олиш ниятидан қайтишига олиб келган.

Клуб раҳбарияти Санчесни «Юнайтед»га қайтариб юборгач, икки ҳужумчи сотиб олиш ниятида. Улардан бири Ромелу Лукаку сингари катта гавдага эга бўлиши, иккинчиси эса тезкор форвард бўлиши кутилмоқда.

Нашрга кўра, жамоанинг айни дамдаги асосий ҳужумчиларидан бири Лаутаро Мартинес катта эҳтимол билан ёзги трансферлар вақтида клубдан кетади. Унинг хизматларига «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)