• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футбол коронавирусга қарши: шифохоналарга ёрдам бераётган клублар, хайрия қилаётган футболчилар ва коронавирусни жангга чорлаган Златан

    Футбол дунёси коронавирус пандемиясига қарши курашда ўз ёрдамини аяётгани йўқ: ниқоблар сотиб олишдан тортиб, вирусга қарши кураш учун пул маблағлари йиғишга қадар. Қуйида шулардан бир нечтасини намуна сифатида тақдим этамиз. Катта эҳтимол бундай вақтда қилинаётган хайрли ишлар миқдори ўйлаганимиздан ҳам кўп. Бироқ биз улар ҳақида бироз вақт ўтиб билармиз, балки умуман улар ҳақида била олмаслигимиз ҳам мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    — Италиянинг собиқ бош вазири ва «Милан» клуби собиқ эгаси Силвио Берлускони Ломбардия шаҳрида коронавирусга қарши кураш учун 10 миллион евро хайрия қилди. Қайд этиш жоиз, Италиянинг ушбу ҳудудида вирус билан зарарланганлар сони бошқа ҳудуддагиларга нисбатан анча кўп. Ушбу маблағга 400 беморни доимий парвариш қилиш имкониятига эга шифохона қурилиши бошлаб юборилди.

    — «Ювентус»га эгалик қиладиган Аньелли ойиласи Ломбардияга қўшни Пемонт шаҳрига Берлускони каби 10 миллион евро тақдим этди. Бундан ташқари Турин клуби соғлиқни сақлаш маҳаллий департаментига 500 минг евро миқдорида пул йиғиб берди. Ушбу маблағга шифокорлар учун арзон бўлмаган 150 та респиратор сотиб олинади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    — Донецкнинг «Шахтёр» клуби хўжайини Ринат Ахметов коронавирус билан қарши курашга 10 миллион евро атрофида маблағ ажратди. Ушбу пулларга коронавирусни аниқлайдиган 20 мингдан ортиқ экспресс-тестлар, таҳлил аппаратлари, шахсий ҳимоя воситалари ва енгил сунъий вентиляция дастгоҳлари харид қилинади. Бундан ташқари Ахметов яна 300 мингта тест ҳамда 200 та вентиляция аппаратлари сотиб олиб беришни ваъда қилган.
    «Коронавирус — инсоният биринчи бор катта кўламда дуч келган оғир мусибат. Бундай ҳолатда ҳар бир украиналик мамлакатимизга аниқ қандай ёрдам кўрсата олиши ҳақида ўйлаб кўришига ишонаман. Биз четда турмаймиз — ёрдам берганмиз, беряпмиз ва бунда давом этамиз. Фақатгина кучларимизни бирлаштирган ҳолда Украина олдида турган барча қийинчиликларни енга олишимиз мумкин», — дейди Ахметов.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    — «Бавария» ҳамда Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳам кўнгилли равишда рафиқаси Анна билан биргаликда коронавирусга қарши кураш учун хайрия жамғармасига 1 миллион евро хайрия қилди.

    «Ҳаммамиз қийин вазиятда қолдик. Ҳозир барчамиз битта жамоада ўйнаяпмиз. Келинглар, ушбу жангда кучлироқ бўламиз. Агар кимгадир ёрдам бериш қўлимиздан келса, келинг буни амалга оширамиз. Ҳаммаси тез орада ўз ўрнига тушишига ишонамиз», — дейилади Левандовскилар баёнотида.
    — Левандовскилар қаторида унинг клубдошлари Йозуа Киммих ҳамда Леон Горетцка ҳам 1 миллион евро миқдоридаги маблағни коронавирус билан курашга йўналтирди. Улар Wе Kick Cоronа платформасини ишга туширди. Унга ҳар бир хоҳловчи қўшилиши мумкин. Хайрия қилиш ёки ёрдам сўраш имконияти яратилди. «Саломатлик — биз учун ҳамма нарса. Ҳозир эса қандай бўлмасин, хоҳ кичик ёки катта бирдамлик зарур. Ҳамма ёрдам бериши мумкин», — дея таъкидлади Киммих.

    Йозуа ва Леоннинг ғоясини Матс Ҳуммелс, Лерой Сане, Бенедикт Ҳеведес каби футболчилар қўллаб-қувватлади. Улар ҳозирга қадар 2,5 миллион евродан ортиқ маблағ йиғишга эришди. Бундан ташқари Германия терма жамоаси футболчилари ва мураббийлари биргаликда вирусга қарши кураш учун 2,5 миллион евро тақдим этади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    — «Интер» собиқ хўжайини Массимо Моратти Ломбардия соғлиқни сақлаш вазирлигига 1 миллион евро ажратди.

    — Златан Ибрагимович Kick the Coronavirus away ташвиқот кампаниясини бошлади. У 100 минг евро ажратди. 2 кунда эса кампания орқали 300 минг евро йиғишга эришди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    — «Келинг биргаликда бу вирусни улоқтириб ташлаймиз ва бу ўйинда ғалаба қозонамиз. Агар вирус Златанга келмаса, Златан вирус ёнига боради», — дея чиқиш қилди Златан Ибрагимович.
    — Хайрия қилган футболчилар рўйхати ҳам бойиб бормоқда. Улар қаторида Лоренцо Инсинье (100 минг евро), Садио Мане (40 минг фунт), Каспер Шмейхель (20 минг фунт) каби футболчиларни кўриш мумкин.

    — СПАЛ ҳужумчиси Андреа Петанья вирусга қарши кураш учун 30 минг евро хайрия қилди. Шунингдек, яна 170 минг евро йиғилишида бош-қош бўлди. Йиғилган маблағлар Миландаги шифохоналардан бирига тақдим этилган. «Торино» ҳужумчиси Симоне Заза 10 минг евро хайрия қилиб яна 50 минг евро йиғилишига ёрдам берди. Ҳозирда маблағ йиғиш ишларини фаол давом эттирмоқда. «Ювентус» вакли Федерико Бернардески 50 минг евро ўз ёнидан вирусга қарши кураш учун ажратди. У ҳам Заза сингари пул йиғиш ишларида қатнашмоқда. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

    — «Аталанта» мухлислари ташаббус орқали чиқиб, 40 минг евро йиғди ва пулларни Бергамодаги шифохоналардан бирига тақдим қилди. Бергамо Ломбардиядаги коронавирусдан энг кўп зарарланган ҳудудлардан бири бўлиб турибди.

    — Клублар ҳам четда тургани йўқ. «Интер» краундфандинг орқали Миландаги Луижи Сако номидаги шифохона учун #TogetherAsATeam шиори остида маблағ йиғишни бошлаб юборган. Футболчилар 500 минг евро йиғиб берди. Мухлислар эса 100 минг евродан кўпроқ маблағ йиғиб берди. Ушбу маблағлар ҳисобидан маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилоти учун 300 минг дона ниқоб харид қилинди.

    — «Рома», «Фиорентина», «Милан», «Ювентус» клублари краудфандинг орқали ҳар бири 400—500 минг евродан маблағ йиғишга эришди. Римликлар бундан ташқари жамоа билан 200 минг евро йиғиб, 8 минг жуфт тиббиёт қўлқоплари, 2 минг шиша антисептик воситалари, 5 та енгил сунъий вентиляция аппаратлари ва доимий парвариш учун бир нечта осма каравотлар сотиб олди.

    — Англияда чемпионат ўйинлари охиргилардан бўлиб тўхтатилди. Шунга қарамай АПЛ клублари ҳам қараб тургани йўқ. Масалан, «Челси» клуб хўжайини Роман Абрамовичнинг топшириғи билан «Стемфорд Бриж» яқинидаги меҳмонхонасини мамлакат соғлиқни сақлаш тизими ходимларига бепул фойдаланиш учун тақдим этди.

    — «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» биргаликда #ACityUnited ҳештеги остида 100 минг фунт йиғди ва мухлисларни ҳам бу хайрли ишга қўшилишга чорлади.

    — «Спортинг» хўжайини Фредерику Варандаш қийин вазиятда ватани олдидаги бурчини узиш учун асосий касби — шифокорликка қайтди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    — Таниқли агент Жорже Мендеш 200 мингта тиббиёт халати, Портудаги шифохона учун 3 та енгил сунъий вентиляция аппаратларини сотиб олди. Унинг асосий мижози Криштиану Роналду эса она ватанидаги госпиталлардан бирига 40 мингта маска сотиб олиб берди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    22.03.2020, 17:42   Изоҳ (0)   52584
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Яхшигина пул учун Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилишга тайёрман» — Хорхе Масвидал

    22.03.2020, 16:21

    Маруан Феллаини ҳам коронавирус юқтириб олди

    22.03.2020, 15:20

    UFC тасдиқлади: Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг қолдирилмайди

    22.03.2020, 14:18

    «Барселона» Коутиньони «Интер» футболчисига алмаштиришни хоҳламоқда

    22.03.2020, 13:36

    Неймар «Барселона»га ёздаёқ қайтиши мумкин. У ПСЖга босим ўтказмоқчи

    22.03.2020, 12:54

    «Милан» афсонаси Паоло Мальдини ва унинг ўғли коронавирусга йўлиқди

    22.03.2020, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.