UFC’нинг ярим ўрта вазндаги жангчиси Хорхе Масвидал лиганинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилишга тайёрлигини билдирди.
«Енгил вазнга тушиш организмим учун оғир бўлади. Жангдан олдинги кечада ҳолатим кутилганидек яхши бўлмайди. Ярим ўрта вазнда эса ҳаммаси рисоладагидек. Енгил вазнда жанг қилган вақтларимда каминага муносиб рақиб берилмаган. Ярим ўрта вазнга кўтарилганимдан кейиноқ топ-5 даги жангчилар билан октагонга чиқиш имконияти берилган. Яхшигина маблағ эвазига енгил вазнга қайтишга ҳам, Ҳабиб билан жанг қилишга ҳам тайёрман», — дейди Масвидал.Мавзуга доир: UFC тасдиқлади: Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг қолдирилмайди
Изоҳ (0)