«Наполи» футбол клуби Италияда кенг ёйилган коронавирус пандемиясига қарамасдан 25 март кунидан машғулотларни бошлайди.
Таъкидланишича, А Серия вакилларидан фақат неаполликлар президенти Аурелио де Лаурентис ва «Лацио» раҳбари Клаудио Лотито машғулотларни 4 апрелга қадар бошлашни истаган.
Эслатиб ўтамиз, Италия ҳукумати 3 апрелга қадар барча спорт тадбирларини тўхтатиб қўйганди.
Италия футболчилари ассоциацияси президенти Дамиано Томмази бундай шароитда машғулотларга киришиш хавфсиз эмаслиги ҳақида ўйинчиларни огоҳлантирган.
21 март ҳолатига кўра, Италияда коронавирус билан зарарланган сони 47 мингдан ошиб кетди. 4 минг киши қурбон бўлган.
Изоҳ (0)