• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Коронавирус ва спорт: Сербия президентидан «дакки еган» «Реал» ҳужумчиси, 5 марта қолдирилаётган Ҳабиб—Тони жанги ҳақида сўнгги маълумотлар

    Коронавирус пандемияси кўплаб соҳалар қатори спортга ҳам катта зарар етказишда давом этмоқда. «Дарё» бу борадаги сўнгги маълумотлар билан таништиради.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Коронавирус ва футбол

    19 март куни Туркия Суперлигаси ҳам вақтинча тўхтатилди. Мазкур лига Европада бекор қилинмаган иккита мусобақанинг бири бўлиб қолаётганди. Шу тариқа минтақада давом этаётган ягона турнир Беларусь чемпионати бўлиб турибди. Чемпионатнинг дастлабки турида Борисовнинг БАТЭ жамоаси сафарда «Энергетик БГУ»га мағлуб бўлди (1:3). Мазкур баҳсда ўзбекистонлик ҳужумчи Жасур Яхшибоев Беларусь лигасидаги дебют ўйинида дублга эришди.

    Евро—2020 мусобақаси 2021 йилга сурилгани маълум қилинган эди. УЕФА қарорига кўра, мусобақа 2021 йилда ўтказилишига қарамасдан «Евро—2020» номини сақлаб қолади.

    «Айнтрахт» футболчисида коронавирус борлиги аниқланди, бунинг натижасида бутун жамоа карантинга олинди.

    «Реал» ҳужумчиси Лука Йович Сербия ҳукумати томонидан ўрнатилган карантин қоидаларини бузди. Бу масала мамлакат президентигача етиб борди. Александр Вучич Йович ва «Асколи» футболчиси Никола Нинковични кескин танқид остига олди.

    Бу йигитлар — миллионер, шу сабаб улар ўзлари учун барчаси мумкин деб ҳисоблайди, бироқ сиз ҳаёлингизга келган ҳамма ишни қила олмайсиз. Барча қонунбузарлар қаттиқ жазоланади. Қилиш мумкин бўлган энг осон иш — уларни жазолаш.

    Улар қилмишидан пушаймон ва иккиси ҳам изоляцияда, агар чиқишга уринадиган бўлса, ҳибсга олинади. Умуман олганда улар яхши йигитлар, мен уларни тушунаман.

    Александр Вучич, Сербия президенти

    20 март ҳолатига кўра Европа кучли бешлик лигаларида 23 нафар футболчи вирус юқтириб олган. Аввалроқ касалликка чалинган «Арсенал» устози Микель Артетанинг соғлиғи яхшиланган.

    Бир қатор футбол вакиллари хайрия орқали коронавирусга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. ФИФА коронавирусга қарши кураш учун 10 миллион доллар ажратди. Златан Ибрагимович Италиядаги шифохоналарга ёрдам тариқасида пул йиғиш учун фонд очди ва ҳамкасбларини хайрия қилишга ундади. «Бавария» футболчилари Леон Горетцка ва Йозуа Киммих коронавирусга қарши кураш учун 1 миллион евро хайрия қилди.

    «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жамоалари мавсум қандай якунланишидан қатъий назар барча ҳодимларга маош тўлашини маълум қилди.

    Коронавирус рақамларда

    Спорт оламида 112 киши коронавирусга йўлиқди (шулардан 84 нафари футбол). Улардан энг кўпи: Испания (24), Италия (11) ва Буюк Британия, Германия (6). 4 киши вафот этди (Эрон 2, Испания 1, Португалия 1) ва уларнинг барчаси футбол вакиллари. 9 нафар инсон тузалиб кетган.

    Икки нафар испаниялик спорт журналисти Хосе Мария Кандела (59 ёш) ва Томас Диас-Вальдес (78 ёш) коронавирусдан вафот этди.

    Ҳабиб ва Тони жанги қолдириладими?

    UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги Нью-Йоркдаги баҳс ҳам расман бекор қилинди. Ташкилот президенти Дэйна Уайт жангни бошқа жойда ўтказишга уринмоқда, бироқ Уайт 20 март кунги баёнотида беллашув 18 апрелдан кейинга сурилиши мумкинлини айтди. Шу тариқа Тони ва Ҳабиб қарама-қаршилиги тарихда бешинчи бор қолдирилиши мумкин. Аввалроқ мазкур яккакурашчилар ўртасидаги жанг турли сабабларга кўра тўрт бор қолдирилганди.

    Бокс бўйича тўрт йўналиш Жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ва болгариялик Кубрат Пулев ўртасидаги 20 июнга мўлжалланган жанг ҳам коронавирус туфайли қолдирилди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    20.03.2020, 22:41   Изоҳ (0)   30711
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Юнайтед» АПЛ баҳслари бекор қилинса ҳам клуб ходимлари маошини тўлиқ беради

    20.03.2020, 17:49

    UFC 13 нафар жангчини лигадан четлатди

    20.03.2020, 16:46

    «Айнтрахт» футболчисида коронавирус аниқланди. Жамоа карантинга олинди

    20.03.2020, 14:31

    «Реал» футболчиси карантин қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда. У 12 йилгача қамалиши мумкин

    20.03.2020, 13:22

    Жошуа ва Пулев ўртасидаги жанг коронавирус сабаб қолдирилди

    20.03.2020, 11:58

    Токио—2020 Олимпиадаси ўз вақтида бўлиб ўтади

    19.03.2020, 22:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 19 июл, 10:00

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.