Германиянинг «Айнтрахт» клуби футболчиси коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
«Футболчида ҳолсизлик ва касалликнинг илк белгилари пайдо бўлгач, у тиббий кўрикдан ўтказилди. Қон таҳлили коронавирусга ижобий натижани берган. Барча жамоа аъзолари ва клубнинг баъзи ходимлари текширувдан ўтади ҳамда улар 14 кунлик мажбурий карантинга юборилади», — дейилади франкфуртликлар баёнотида.
Вирусни юқтириб олган футболчининг исми ошкор қилинмаган.
20 март ҳолатида Германияда коронавирус билан касалланганлар сони 15 мингдан ошиб кетди. 44 киши вафот этган. Аввалроқ Бундеслига учрашувлари қолдирилганди.
Изоҳ (0)