Бокс бўйича IBF, WBA, WBO ва IBO йўналишларида Жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ва Кубрат Пулев иштирокидаги 20 июнь санасига белгиланган жанг коронавирус сабаб қолдирилди. Бу ҳақда болгариялик боксчининг ўзи маълум қилди.
«Коронавирус сабаб жангни 20 июнда ўтказиб бўлмайди. Жанг кейинроқ, йил охирида бўлиб ўтади», — дейди Пулев.
IBF камари учун кечадиган жанг 20 июнь куни Лондондаги «Тоттенҳэм Стедиум»да ўтиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, Жошуа 2019 йилнинг 8 декабрида Энди Руисга қарши кечган реванш жангида ғалаба қозонган ҳолда тўртта чемпионлик камарини қайтариб олганди.
30 ёшли британиялик боксчи профессионал боксда 23 ғалаба (21 таси нокаут) қайд этиб, бир бор мағлуб бўлган. 38 ёшли Пулев эса 28 та ғалабага (14 нокаут) эришиб, бир марта мағлубиятга учраган.
Изоҳ (0)