• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дунёнинг энг бой кишилари бу касалликдан қутула олмадими, унда биз ҳам тайёр туришимиз керак». Канададаги ўзбекистонлик коронавирус ҳақида

    Бир неча йилдан бери оиласи билан Канадада истиқомат қилаётган «Дарё» интернет-нашри асосчиси, Telegram’даги «Замбаракнинг ўқи» канали муаллифи Фарҳод Файзуллаев коронавирус аниқланганидан сўнг  касаллик тарқалишининг олдини олиш учун Канадада амалга оширилаётган чора-тадбирлар, чекловлар ва тавсиялар ҳақида «Дарё» учун махсус мақола тайёрлади.

    Фарҳод Файзуллаев.

    Фарҳод Файзуллаев.
    Сурат Фарҳод Файзуллаевнинг шахсий архивидан олинди

    Коронавируснинг кириб келиши

    Янгиликларга, жаҳон ва Ўзбекистонда нима бўлаётганига қизиққаним учун коронавирус ҳақида декабрда ўқигандим, аммо аҳамият бермадим. ЖССТ вирусни эътиборга молик деб белгилаганидан кейин мавзуни батафсилроқ ўргана бошладим.

    Канадага коронавирус 25 январда кириб келди. Мен Альбертада истиқомат қиламан; бу провинцияда вирус биринчи марта 5 март куни аниқланди.

    Калгари шаҳри маркази. 2020 йил, 16 февраль.

    Калгари шаҳри маркази. 2020 йил, 16 февраль.
    Фото: Фарҳод Файзуллаев

    Бошида катта ўзгаришлар юз бергани йўқ. Ҳа, мутасаддилар чоралар кўрилишини айтишди, касал бўлганлар уйда қолишларини, чет элга чиққанлар ўзини-ўзи карантин қилишини таъкидлашди.

    Мартнинг иккинчи ё учинчи ҳафтасидан янгиликлар кўпайиб, иш жадаллашиб кетди. Бундан буён ҳолат ҳар куни ўзгариб, янгидан-янги чекловлар жорий этилаверди.

    Жамоат жойларининг ёпилиши

    Бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, Канадада ҳалигача мажбурий карантин йўқ. Ўзини ёмон ҳис қилаётганлар, чет элга чиққанлар уйида 14 кунгача карантин қилиши сўралади, аммо уйида ўтирмаса, уларга нисбатан жазо йўқ.

    Канада федератив давлат бўлгани ва Конституцияга кўра соғлиқни сақлаш тизими провинциялар томонидан юритилади. Канада Жамоат соғлиқни сақлаш агентлиги мувофиқлаштирувчи ташкилот бўлиб, у провинцияларга буйруқ беришга ҳақли эмас.

    Шу сабабли ҳам провинциялар соғлиқни сақлаш бўйича ўз сиёсатларини юритадилар. Коронавирус туфайли Онтарио провинцияси мактаб ва боғчаларни 13 мартдан бошлаб ёпди, Альберта эса 16 мартдан. Кўпчилик провинцияларда эса ҳали мактаблар очиқ.

    Мактаб ва боғчаларнинг белгиланмаган муддатга ёпилиши — жуда катта ўзгариш. Альбертада мактаблар -30, -40 даража совуқдаям ёпилмайди. Ярим метр қор ёққандаям очиқ бўлади. Кўникиб кетишган.

    15 март куни бўлган баёнотда Альберта Бош врачи мактаблар ёпилиши ҳақида баёнот берар экан, у касалга чалинганлар сонидан кўра баъзи янги касалланганлар уни провинция ҳудудида юқтиргани бундай қатъий чоралар кўрилишига сабаб бўлганини айтди. Шу кунгача касаллик чет элдан келганларда аниқланаётганди, 15 март, якшанба куни эса чет элга чиқмаган фуқароларда ҳам COVID-19 аниқланди ва бу мактаблар ёпилишига туртки бўлди.

    Альберта Бош врачи Доктор Дина Хиншоу.

    Альберта Бош врачи Доктор Дина Хиншоу.
    Фото: Livewire Calgary

    Провинция Бош врачи доктор Хиншоу сўзларига кўра, иш бир—икки ҳафта билан якунланмайди, ўқувчилар сентябргача уйда ўтиришлари эҳтимоли катта.

    Бу баёнотдан сўнг Калгари Таълим кенгаши (ГорОНО) ҳамма ота-оналарга имейл жўнатди ва робот қўнғироқ қилди. Катта синфлар дарслари интернетга жойланади, кичик синфлар бўйича ҳали аниқ маълумот йўқ. Катта ўғлим мактабидан келган мактубда агар ўқувчида компьютер бўлмаса, мактабдаги компьютерларни олиб кетиш имконияти борлиги айтилган.

    Баёнотда мактаб ўқитувчилари ишга чиқишлари, ўқувчилар учун масофадан дарс ўтишлари таъкидланган. Бундан ташқари аксарият корхоналарда уйдан туриб ишлаш имконияти йўқ. Боғчалар ёпилган бир пайтда ишга борадиган ота-оналар фарзандларини кимга топширишлари ҳақида бошлари қотган.

    Коронавирус пандемияси ҳақида Канада ва Альберта ҳукуматлари алоҳида сайтлар очишган. Ўзини ёмон ҳис қилган киши аввало 8-1-1 рақамига қўнғироқ қилиб, ҳамшира билан гаплашиши керак. Симптомларни ўргангандан кейингина ҳамшира беморга нима қилиш кераклиги, анализ топшириш керак ё керак эмаслигини айтади. Калгари ва Эдмонтонда машинадан тушмасдан анализ топшириш имконияти яратилди.

    Машинадан туриб анализ олиш.

    Машинадан туриб анализ олиш.
    Фото: CBC

    15 март тунга яқин Альбертанинг энг катта шаҳри бўлмиш Калгарида маҳаллий фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва шаҳар фавқулодда вазиятлар агентлигига қўшимча ваколатлар берилди. Шу билан бирга барча кутубхоналар, спорт мажмуалари, бассейнлар ва ҳокимиятга қарашли бошқа жамоат жойлари номаълум муддатга ёпилди. Ҳокимият ўз ходимларини иложи борича уйдан туриб ишлашига шароит яратиб берадиган бўлди.

    Хусусий компаниялар реакцияси

    Мен компаниялар учун дастурий таъминот ишлаб чиқарадиган компанияда ишлайман. Компанияда 75 киши ишлайди, аксарияти ёшлар. Корхона раҳбарияти жуда шаффоф йўл тутиб, корпоратив мессенжер орқали вирус билан боғлиқ ўзгаришларни етказиб турди.

    Фарҳод Файзуллаевнинг иш жойи. 2020 йил, 28 февраль.

    Фарҳод Файзуллаевнинг иш жойи. 2020 йил, 28 февраль.
    Фото: Фарҳод Файзуллаев

    Компания мартнинг бошида фавқулодда ҳолат режасини тақдим этди. Режа уч босқичга бўлинган.

    Биринчи босқич — ходимлар уйидан ишлаши мумкин. Касал бўлса, ўзини ёмон ҳис қилса уйида ишлашга мажбур. Ўзи ёки оиласи аъзолари чет элга чиқадиган бўлса, компанияга маълумот бериши шарт.

    Ошхонада килоли маҳсулотлар энди бўлмайди. Ерёнғоқ, конфетлар шиша идишларга солиб қўйиларди. Ана ўшалар бўлмайди, ўрнига индивидуал қадоқланган маҳсулотлар келтирилади.

    Иккинчи босқич — агар вирус тарқаши кучайса. Аксарият ходимлар уйидан ишлайди, офисга ташқаридан маҳсулотлар (егулик, ичимлик, канцелярия товарлари) келтирилмайди. Офисга меҳмонлар кириши тақиқланади. Кўпчилик йиғиладиган учрашувлар бекор қилинади. Чет элга чиқиш рағбатлантирилмайди.

    Учинчи босқич — ижтимоий изоляция. Офис ёпилади, командировкаларга рухсат берилмайди, ижтимоий контактлар минималлаштирилади.

    13 март, жума кунидан бошлаб компания режанинг иккинчи босқичига ўтди. Ўша кундан буён уйда ишлаяпмиз, офисда саноқли одам бор.

    Фарҳод Файзуллаевнинг уйдаги иш ўрни.

    Фарҳод Файзуллаевнинг уйдаги иш ўрни.
    Фото: Фарҳод Файзуллаев

    Турмуш ўртоғим янги иммигрантларга Канадага ўрнашишга ёрдам берадиган ташкилотда ишлайди. Коронавирус билан боғлиқ ўзгаришлар аҳолининг ҳимоясиз қатламларига, шу жумладан янги иммигрантларга қаттиқроқ таъсир қилади. Шу сабабли у ҳалиям ишга боришга мажбур.

    Ҳозирги ҳолат

    17 март ҳолатига кўра Альбертада 56 киши, Канадада эса жами 415 киши COVID-19 билан касалланган. Шу кунгача тўрт киши касалликдан вафот этди. Коронавирус қурбонларининг барчаси қариялар уйида истиқомат қилган ва соғлиғи яхши бўлмаган.

    Менинг коронавирусга муносабатим ўтган ҳафта жиддий ўзгарди. 13 март, жума куни Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг аёли Софи Трюдо ҳам ушбу дардга чалингани аниқланди. Бош вазир ҳам карантин қилиб, уйидан ишлаш ҳақида баёнот берди.

    Канада бош вазири Жастин Трюдо уйидаги офисида ишламоқда. Сурат унинг 11 ёшли қизи Элла-Грэйс Трюдо томонидан олинган.

    Канада бош вазири Жастин Трюдо уйидаги офисида ишламоқда. Сурат унинг 11 ёшли қизи Элла-Грэйс Трюдо томонидан олинган.
    Фото: Канада бош вазири канцелярияси

    Буни эшитиб мен анча хавотирга тушдим. Дунёнинг энг бой, энг қудратли кишилари бу касалликдан қутула олмадими, унда биз, оддий одамлар ҳам тайёр туришимиз керак экан. Ана ўша куни бозорга тушиб, анча-мунча маҳсулотни уйга ғамлаб қўйдик, болаларни спорт секцияларига олиб бормасликка қарор қилдик. Душанбадан мактаб ва боғчалар ҳам ёпилди, энди учта тирранча уйни бошига кўтаряпти.

    Ўтган ҳафта сўнгида дўконларда навбатлар юзага келди. Бутун Альберта бўйлаб антисептик гел ёки ҳожатхона қоғози топиш мушкул. Аммо бошқа барча маҳсулотлар бисёр, «дефицит» йўқ.

    Бир ҳафта аввал баъзи дўконларда ажиотаж бўлди. Ҳозир ҳаммаси жойида.

    Бир ҳафта аввал баъзи дўконларда ажиотаж бўлди. Ҳозир ҳаммаси жойида.
    Фото: Facebook

    Уйимиздаги ҳолат

    Ўзимиз яхшимиз. Қўрқув йўқ, хавотир йўқ. Хавотир касалликдан ҳам эмас, балки иқтисодий аҳволдан. Вирус сабаб Альбертанинг асосий экспорти бўлган нефть нархи қулади, Канада эса 2020 йил рецессияга кириши прогноз қилиняпти. Ҳозирча ишхонам раҳбари ҳеч ким ишдан бўшатилмаслиги, ойликлар одатдагидек тўланишини таъкидламоқда, аммо билиб бўлмайди, вазият қалтис.

    Болалар ҳам сентябргача уйда, уларни ҳам фойдали ишлар билан машғул қилиш, дарсларини қилдириш керак.

    Ўзбекистон ҳақида фикрлар

    Ўзбекистондан ғамхўрлик сезмаяпман ва кутмаяпман ҳам. Ўзбекистоннинг олдида катта муаммолар турибди, вирус энди кириб келди. Менга ғамхўрлик керак эмас, куч мамлакат ичидаги аҳолига қаратилиши керак, деб ҳисоблайман.

    Коронавирусдан сақланишнинг энг эффектив йўлларидан бири — ижтимоий масофаланиш (social distancing), яъни оммавий йиғилишлардан қочиш. Шу сабабли ҳам мамлакатлар мактабларда ўқишларни, йиғилишлар, концертлар, байрамлар, парвозларни тақиқлаяпти. Бу борада мен Ўзбекистон ҳукуматини тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

    Атиги фалон киши касалланди-ку, гриппдан, ЙТҲлар оқибатида бундан-да кўп кишилар қурбон бўляпти-ку, дейишяпти скептиклар. Хитой, Италия, Жанубий Корея, Эрон мисолларини кўрадиган бўлсак, биз учун ҳали ҳаммаси олдинда. Вирус тарқалишини секинлаштириш учун ўзбекистонликларга уйда ўтиришни тавсия қилган бўлардим. Албатта, ишлаш керак, қорин кутиб ўтирмайди. Аммо тўйлар, мажлислар, гаплар ва ҳ.к. нозарур йиғилишларга бормаслик, одамлараро 1 метр масофани сақлаш керак.

    Яна бир гап: касал кўргани бориш ҳақида ҳатто ўйламанг ҳам.

    Ҳаммамизга Ўзи сабр берсин.

    17.03.2020, 09:14   Изоҳ (0)   125608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Томоқдаги коронавирусни туз ва сиркали сув билан йўқ қилиш мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар рад этилди

    17.03.2020, 09:04

    Тошкентдаги автобусларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда

    17.03.2020, 08:49

    Карантин шароитида иш берувчи қандай мажбуриятларни бажариши керак?

    17.03.2020, 08:19

    Uzbekistan Airways 17 март куни Москвадан Тошкентга чартер рейсни амалга оширади

    17.03.2020, 08:05

    Арипов ва Мишустин телефон орқали мулоқот қилди. Россия 18 мартдан 1 майга қадар хорижликлар учун ўз чегараларини ёпади

    17.03.2020, 06:45

    «Шафтоли ўғирлиги»да айбланиб, 7 йилга қамалган самарқандлик талабанинг онаси Президентга мурожаат қилди. У ўғли ноҳақ қамалганини айтмоқда

    17.03.2020, 06:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.