Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобусларда санитария ишлари бажарилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси жамоат транспортларида дезинфекция ишларини янада кучайтириш мақсадида, автосаройлардан эрталаб йўналишга чиқаётган автобусларда вирусларга қарши дезинфекция ва санитария ишларини ташкиллаштирган.
Бундан ташқари, «Тошшаҳартрансхизмат»га биритикрилган ҳар бир шоҳ бекатда ҳам йўналишдаги автобус ҳамда йўналишли таксилар дезинфекция қилинмоқда.
Шаҳар ҳокимлиги йўловчиларни жамоат транспортларида ҳаракатланаётганда ортиқча ваҳимага берилмасликка ҳамда улардан фойдаланмаслик керак, деган фикрдан йироқ бўлишга чақирмоқда.
Мавзуга доир: Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича асосий чоралар
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони саккиз нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов карантинга олинган ўзбекистонликларнинг умумий сонини маълум қилди.
Изоҳ (0)