• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода шифохона йўлидаги ёйма бозор кўчирилди. Аммо эски кийим сотувчилар учун жой масаласи муаммо бўлмоқда

    Бухорода 7 та вилоят аҳолисига хизмат кўрсатадиган шифохонага олиб борувчи йўл устидаги ноқонуний кийим бозори кўчирилди. Аммо эски кийим-кечак сотувчилари учун жой масаласи муаммо бўлмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур ҳолатни ўрганган «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитованинг ёзишича, шу пайтга қадар тез ёрдам машинаси ҳайдовчилари эски кийим сотувчилари йўлни эгаллаб олгани боис катта йўл бошидан шифохонагача бўлган 2-3 дақиқалик йўлга 15 дақиқадан кўпроқ вақт сарфлашга мажбур бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур шифохонага олиб борувчи йўл сотувчилар томонидан тўсиб қўйилганига бир йилдан ошган. Ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари мазкур йўлда эскифурушлар бозори «қайнайди». Бу ҳолатга бир йилдан буён на ички ишлар идораси, на Бухоро шаҳар ҳокимлиги эътибор қаратган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Беморларни кўриб, эҳтиёж кўпайиб бораётганини англаш қийин эмас. Олис масофани босиб, ҳар сафар бемор яқинларимни йўқлаб келаман. Аммо йўлнинг сотувчилар томонидан тўсиб қўйилгани кириб-чиқишга ноқулайлик туғдиряпти», — дейди қорақалпоғистонлик Улбосин Эркинбаева.

    Таъкидланишича, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Бухоро, Хоразм, Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига хизмат кўрсатади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шифохона йўлидан сал нарида «Карвон» савдо комплекси мавжуд бўлиб, бозорнинг умумий ер майдони 9,48 гектарни ташкил этади. 247 та савдо дўкони 527 та савдо павильони ва 224 та савдо растаси мавжуд бозорда 1000 га яқин сотувчи фаолият юритади.

    «Карвон» савдо комплекси раҳбари Шоҳрух Қодировнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, эски кийим-кечак сотувчилар учун бозордан бир ва уч гектарли иккита алоҳида майдон ажратилган. Шунга қарамасдан, сотувчилар эски кийимларни айнан шифохона йўли устида сотувга чиқаради. Бозор маъмурияти, ички ишлар органлари, солиқ инспекцияси вакилларининг огоҳлантиришига қарамай, саъй-ҳаракатлар натижасиз қолаверган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Нима қилайлик, биз шифохона йўлига чиқиб савдо қилишга мажбурмиз. Бозор ҳудудидан эскифурушлар учун ажратилган майдоннинг аҳволини бориб кўринг. ‘Бу ерда савдо қилма, тур, белгиланган жойда савдо қил’, дейиш осон. Биз ҳам оиламизга икки-уч сўм олиб кирайлик, деб шу жойларга келиб савдо қиляпмиз», — дейди сотувчилар.

    «Карвон» савдо комплекси раҳбари ёрдамчиси Азиз Ибодовга кўра, аввал эски кийим сотувчилар учун Бухоро марказий деҳқон бозоридан 700 та жой ажратилган. Ҳозирги кунда эса уларнинг сони 2000 нафардан ошиб кетган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кузатувларимизга кўра, бозор ҳудудида сотувчилар учун ажратилган икки майдон ҳам ачинарли аҳволда. Тош ва ахлат уюмларига тўла. Балчиқнинг бадбўй ҳиди димоғни бўғади. Шунга қарамасдан, сотувчилар ҳатто бозор ахлатхонасини ҳам эгаллаб олган. Эскифурушлар бозори антисанитар ҳолатда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Аслида, бу сотувчилар учун битта майдон ажратилган, етмагач эса ноқонуний тарзда иккинчи майдонни ҳам ажратишга тўғри келган. Бироқ эски кийим-кечак сотувчиларидан жой ҳақи олинмаслигига сабаб бу икки майдонни таъмирлаш учун маблағ йўқ», — дейди Азиз Ибодов.

    Аниқланишича, 5-6 ойдан буён бозорга санитария инспекцияси вакиллари келмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро шаҳар санитария инспекцияси ходими Субҳон Жўраевга кўра, ташкилотнинг агентлик ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария эпидемиология бош инспекцияси сифатида иш бошлаши инспекция ходимидан барча ҳуқуқларни олган. Шу сабаб ходимнинг ҳеч бир ишга аралашишига йўл қўйилмаяпти.

    «Орган ва бозор маъмуриятининг менинг устимдан ‘протокол’ қилишга нима ҳақи бор? Ғиждувон деҳқон бозори йўлидан қувиб солишгандан кейин шу ерга келишга мажбурман. Сотувимдаги маҳсулотлардан давлатга ортиқча ‘патент’ тўлашни истамайман. Ўзи ногирон бўлсам, пул топиш учун фоҳишалик қилишим керакми энди? — дейди якка тартибдаги тадбиркорлардан бири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Эски кийим-кечак сотувчилари учун мўлжалланган бозор, аслида, Бухоро марказий деҳқон бозори ҳудудида жойлашган бўлиб, ҳар бир сотувчининг исми-шарифи рўйхатга олинган эди. Ҳозир сотувчилар сони икки баробарга ошди. Шунга қарамасдан, шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, солиқ инспекцияси, бозор маъмурияти ҳамкорлигида эски кийим сотувчилар бозорини тартибга келтириш, уларни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига олиб борувчи қарийб 1 километр узунликдаги қатнов йўлидан кўчириш чора-тадбирларини белгилаймиз. Савдо объектларида қаттиқ назорат тартиби ўрнатилиб, сотувчиларга ҳам харидорларга ҳам имконият ва қулай шароитлар яратилади, — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатда Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Мақсудов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Журналист суриштируви жараёнида масъулларнинг ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига олиб борувчи қатнов йўли эскифурушлардан бўшатилиб, назорат тартиби ўрнатилди. Ҳудуд тозаланиб, автомашиналар қатновидаги тирбандлик ва нохуш ҳолатларнинг олди олинди. Аммо эски кийим-кечак сотувчилари учун жой масаласи муаммолигича қолмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «‘Карвон’ савдо комплекси ҳудудидаги эски кийим-кечак сотувчиларига мўлжалланган майдон тўлиқ таъмирланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 27 февралида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқатиришга қаратилган чора-тадбирларнинг бажарилиши юзасидан ушбу масала бўйича амалий ишлар қилинади. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали йўли ҳам таъмирланади, — дейди Бахтиёр Мақсудов.

    14.03.2020, 14:50   Изоҳ (0)   31892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФВВ: Тошкентдаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган

    14.03.2020, 14:36

    Учтепадаги автосервисда портлаш юз берди. Жароҳатланганлар бор

    14.03.2020, 13:10

    Фото: Наманганда «электр таъминотидаги узилишлардан норози аҳолининг оммавий норозилик намойиши» бартараф этилмоқда

    14.03.2020, 12:30

    Uzbekistan Airways коронавирус таъсири Ўзбекистон авиациясигача етиб келгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

    14.03.2020, 12:11

    Ўзбекистонда интернет орқали ёлғон маълумот тарқатганлик учун жарима жорий этилиши мумкин

    14.03.2020, 11:32

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни имзолади

    14.03.2020, 11:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонликлар АҚШ ва Туркиядан топилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:20

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Euronews Чуст пичоқлари ҳақидаги лавҳани тасвирга олди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:10

    Тошкентда йўл таъмирчиларига хавфсиз шароит яратилмагани бўйича текширув бошланди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:01

    Нега Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел энди ҳеч қачон бирга суратга тушмайди ва бунга ким айбдор?

    Кино | 14 август, 19:55

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.