Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги ЙҲХББ Самарқанд шаҳридаги Даҳбед кўчасида пиёдалар ўтиш учун мўлжалланган тротуарда ҳаракатланган Nexia ҳайдовчисига нисбатан маъмурий чора кўрилганини хабар қилди.
Nexia русумли автотранспорт воситасини бошқариб, ушбу кўчадан Ибн Сино кўчасигача ҳаракатланган С.Т.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Аввал Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Spark ЙПХдан қочиб, бир километрдан ортиқ орқамача юргани ва охири Matiz’га бориб урилгани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)