Одинахон Жамолдинова Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
У 1970 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1992 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.
Шу кунга қадар Одина Жамолдинова Жиззах давлат педагогика институи, Тошкент давлат педагогика университети ва бошқа ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган, 2015—2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)