Бош вазир Абдулла Арипов тақдимномасига биноан инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов номзоди бош вазир ўринбосари лавозимига тавсия этилди.
Депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, 10 март, сешанба куни, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Унда Сардор Умрзоқовни бош вазирнинг тақдимига асосан, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бош вазирнинг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, ушбу қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Президентига юборилган.
Изоҳ (0)