Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Ангрен» навбатчилик масканига 9 март куни Ангрен шаҳар «Жигаристон» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат қилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Фуқаро ўзига қарашли бўлган бир жуфт отлари йўқолиб қолиб, Ангрен дарёси ичидан топилганлиги, аммо уларни чиқариб олишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли бошқарма томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Мурожаат юзасидан «Ангрен» навбатчилик масканидан М.Акбаров бошчилигида 3 нафар қутқарувчи, Ангрен шаҳар ветеринария хизмати ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қисқа вақт мобайнида қутқарувчилар махсус қутқарув анжомлари ёрдамида отни дарёдан олиб чиқиб, фуқаронинг мулки бўлган жониворнинг ҳаётини сақлаб қолди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)