• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ақлли» технологиялар туфайли «Европа томорқаси»га айланган Мурсиядан нималарни ўрганиш керак?

    Мурсия — Испаниянинг жануби-шарқида жойлашган автономиянинг маъмурий маркази. Шаҳар қиши илиқ, ёзи эса ўта иссиқ бўлади.

    Мурсия.

    Мурсия.
    Фото: Wikipedia

    Мурсияда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожлангани унинг иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутган. Шаҳар Испаниянинг бошқа ҳудудлари ва Европа мамлакатларига ҳар йили кўп миқдорда сабзавот, мева ва гул экспорт қилади. Шунинг учун ҳам кўпчилик Мурсияни «Европа томорқаси» деб ҳам атайди.

    Шаҳар мамлакатнинг энг қуруқ ҳудудларидан бирида жойлашгани учун ҳам қадимдан экинларни суғориш билан боғлиқ муаммоларга эга бўлган. Сувдан самарали фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқарувчи AZUD компаниясининг айнан шу шаҳарда жойлашгани ҳам бежиз эмас.

    Сув хўжалиги вазирлиги миллий ҳамкор ҳисобланган, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда барқарор сув ва экологик ривожланиш учун ҳамкорлик ва хабардорликни ошириш» (UzWaterAware) лойиҳаси доирасида Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан Испанияга уюштирилган стади-тур доирасида Мурсия шаҳридаги томчилатиб суғориш учун трубалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган AZUD ва «ақлли» қишлоқ хўжалиги учун технологиялар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Novagric агросаноат компанияларига ташриф буюрдик.

    Фото: Юрий Корсунцев

    AZUD компанияси 1979 йилда асос солинган ҳамда 20 дан ортиқ компанияни жамлаган халқаро гуруҳ таркибига киради. Компания 1989 йилда Мурсия шаҳрида иш бошлаган. Унинг бешта мамлакатда ишлаб чиқариш цехлари мавжуд, у 90 дан ортиқ мамлакатда савдо тармоқларига эга. AZUD фаолияти асосан «сув маданияти»га йўналтирилган.

    Компания 80 йилларнинг бошларида томчилатиб суғориш тизими технологиясини ишлаб чиқариш ташаббуси билан чиққан эди. Бу Испанияда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш жараёнининг бошланиши бўлган.

    «Сув — бу танқис ресурс, шунинг учун ҳам биз ундан унумли фойдаланишни тарғиб этамиз. AZUD ўзининг иқтисодий ва инсон ресурсларининг сезиларли қисмини сувдан самарали фойдаланиш имконини берувчи ечимлар ва технологиялар ишлаб чиқаришга сафарбар этади», — дейди компания ходими Пабло Хумилла.

    Фото: Юрий Корсунцев

    AZUD компанияси сув ва электр энергиясидан самарали фойдаланиш, ҳар бир ўсимликка тенг миқдорда сув етказиб бериш имконини берувчи ирригацион тизимларни ишлаб чиқаради ҳамда амалиётга татбиқ этади.

    Компания янги ишланмаларни яратишда турли университет ва илмий марказлар тадқиқотчилари билан ҳамкорлик қилади.

    AZUD ишлаб чиқарган технологиялар мустақил лабораториялар ва тадқиқот марказлари томонидан жойида синовдан ўтказилади.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Novagric компанияси эса қишлоқ хўжалигини «ақлли» қилишга қаратилган, аниқроқ айтганда тўлиқ автоматлаштирилган иссиқхоналарни яратади ҳамда етказиб беради. Бу ерда суғориш ускуналари, дренаж тизимлари, иқлимни бошқариш тизимлари, сувни тозалаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, экранлар ва аксессуарлар ишлаб чиқарилади.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Компания ҳудудида катта шоурум жойлашган бўлиб, у ерда тўлиқ автоматлаштирилган назорат остида бўлган иссиқхона билан яқиндан танишдик. Ушбу иссиқхонада помидорлар етиштирилмоқда.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Севара Нишонова

    Шоурум деворида 80 дюймли монитор ўрнатилган бўлиб, иссиқхона ичида айнан ҳозир қандай жараён юз бераётганини ҳар бир ташриф буюрувчи бемалол томоша қилиши мумкин.

    Фото: Юрий Корсунцев

    AZUD компанияси ходимлари. Фото: Юрий Корсунцев

    Novagric компанияси ходими Самуэль Наварронинг айтишича, ушбу иссиқхонада муқобил энергия манбаларидан, хусусан, қуёш батареяларидан фойдаланилади.

    Фото: Севара Нишонова

    Фото: Юрий Корсунцев

    Компаниянинг амалиётга татбиқ этаётган яна бир тажрибаси вертикал шаклдаги иссиқхоналар экан. Бундай иссиқхоналар кўп қаватли бўлиб, унинг ҳар бир қаватида синов тариқасида турли экинлар етиштирилмоқда. Ҳозирги кунда бундай иссиқхоналарда салат барги ва бошқа бир қанча ўсимликлар экилган. Уларга берилаётган ёруғлик ҳам ўсимликлар эҳтиёжига қараб турли даржада ва турли рангда. Экспертларнинг фикрича, ушбу технология кичик ер майдонида кўпроқ экин етиштириш имконини беради.

    Севара Нишонова

    10.03.2020, 19:05   Изоҳ (0)   17101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда тротуарда ҳаракатланган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди (видео)

    10.03.2020, 18:04

    Сардор Умрзоқов бош вазир ўринбосари лавозимига тавсия этилди

    10.03.2020, 17:33

    Ўзбекистонда бошланғич таълимга мажбурий 1 йил қўшилди​

    10.03.2020, 17:17

    Видео: Тошкент шаҳар ИИББ электр тармоғи устунидан сакрамоқчи бўлган фуқаро тўғрисида маълумот берди

    10.03.2020, 16:46

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги маслаҳатчи тайинланди

    10.03.2020, 16:04

    Видео: Андижонда бемор аёлнинг укаси шифокорга пичоқ билан тажовуз қилди

    10.03.2020, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.