Судан бош вазири Абдулла Хамдок унга нисбатан уюштирилган суиқасдда омон қолди. Бу ҳақда мамлакатнинг давлат телевидениесига таяниб,«Интерфакс» хабар берди.
Маълум қилинишича, бош вазирнинг автомобиль кортежи номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган. Айни пайтда Хамдок хавфсиз жойга жойлаштирилган, суриштирув ишлари бошланган.
«РИА Новости»нинг ёзишича, бош вазир кортежи ўтаётган йўлдаги кўприклардан бирига ўрнатилган портловчи қурилма портлаган, шундан сўнг кортеж ўққа тутилган. Бош вазирга ҳамроҳлик қилувчилардан бир киши енгил жароҳат олган.
Изоҳ (0)