Қозоғистон пойтахти Нур-Султон ва мамлакатнинг энг йирик шаҳри Олмаотадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар нархи кескин кўтарилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Қайд этилишича, 8 март байрами якшанба кунига тўғри келгани учун Қозоғистонда душанба, 9 март, дам олиш куни ҳисобланади. Жума куни Қозоғистон фонд биржасидаги доллар курси 382,22 тенгега тўғри келди.
Мамлакатда доллар савдоси сешанба — биринчи иш кундан бошлаб давом этади. «Доллар бугун эрталаб тугади. Савдо эртага валюта курси билан боғлиқ вазият аниқ бўлганда давом этади», — деган пойтахтдаги «обменник» ходимларидан бири.
Доллар сотишда давом этаётган шохобчаларнинг айримларида эса кичик навбатлар кузатилмоқда.
Хабарда айтилишича, Олмаотадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 392 тенгега сотиб олинади, 394 тенгега сотилади. Аксарият айирбошлаш шохобчаларида доллар сотилмайди.
Изоҳ (0)