• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон бозорида нефть нархининг «қулаши», долларнинг юқорилаши қандай оқибатларга олиб келади? Асосий маълумотлар

    Россия ва Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) келишуви бузилиши шароитида жаҳонда нефть нархининг пасайиши тезлашиб кетди. Келишув 1 апрелда ўз кучини йўқотади ва ишлаб чиқарувчи давлатлар чекловларсиз нефть қазиб олиш имконига эга бўлади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Аслида нима бўлган эди?

    Brent маркали нефть нархи 9 март, душанба куни, аввалги минимумидан ўтиб, бир баррели учун 31,38 долларгача тушиб кетди. WTI маркасидаги нефтнинг нархи эса 31,35 фоизга тушиб, баррели учун 28,33 долларга етган. Brent фьючерс маркасидаги нефтнинг нархи 28,69 фоизга арзонлашиб, бир баррели 32,28 долларга баҳоланган.

    Brent маркали нефть нархининг тушиши 6 мартдаёқ бошланган эди. Бунга Россия ва ОПЕК мамлакатлари нефть қазиб олиш ҳажмларини қўшимча равишда қисқартириш масаласида бир қарорга кела олмаганлиги сабаб бўлган.

    Россияда нефть нархининг тушиб кетиши сабаб доллар ва евро кескин қимматлашди. Доллар 72 рубл атрофида сотилган бўлса, евро 82 рубл атрофида сотилмоқда.

    Нефть нархларининг пасайиши ҳамда доллар ва эвронинг мустаҳкамланиши Осиё индексларига таъсир кўрсатди. Гонконг фонд биржаси Hang Seng 1064 пункт (4,07 фоиз)га, 25 071 кўрсаткичга тушди. Шунингдек, савдолар очилишида Токио фонд биржасининг Nikkei 225 индекси ҳам пасайди. У 1196 пунт (5,77 фоиз)га пасайиб, 19 553 кўрсаткичга тушди.

    Келишув амалга ошмагач, Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компанияси акциялари 8 март ҳолатига кўра, биринчи марта 9 фоизга арзонлашган. Бу охирги 11 йил ичида бир кунда кузатилган нархнинг энг юқори пасайиши бўлди. Saudi Aramco’нинг капитализацияси IPO нархларидан ҳам паст қийматда баҳоланган.

    Нархлар нима учун пастлади?

    Жаҳон иқтисодиётига таҳдид солувчи янги коронавирус тарқалиши шароитида Вена шаҳрида 6 март, жума куни, ОПЕК мамлакатлари ва нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувни қўллаб-қувватлаган давлатлар вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. 2016 йилдан буён биринчи марта учрашув иштирокчилари нефть қазиб олиш ҳажмларини қўшимча равишда қисқартириш бўйича битим шартларини келиша олмади ва у 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотади.

    Бўлиб ўтган учрашувда Россия ва Саудия Арабистони қарама-қарши позицияларни эгаллади. Москва ишлаб чиқаришни қўшимча қисқартиришдан бош тортди ва шартномани амалдаги шароитда (нефть қазиб олишни кунига 1,7 миллион баррелга камайтириш) 2020 йилнинг иккинчи чорагига узайтиришни таклиф қилди. Ар-Риёд эса нефть қазиб олишни кунига яна 1,5 миллион баррелга камайтиришни ёқлаб чиқди.

    Саудия Арабистони Россия ҳамда Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида имзоланиши кўзда тутилган келишув бекор бўлгач барча турдаги нефтнинг нархини арзонлаштирди. Шунингдек, нефть ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 10 миллион баррелдан, зарурат бўлса, рекорд даражадаги 12 миллион баррелга оширишга тайёрлигини маълум қилган.

    Экспертларнинг фикрича, Саудия Арабистонининг ушбу тактикаси Россия ва бошқа нефть экспорт қилувчи давлатларга босим ўтказиш ва уларни Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти билан музокараларга қайтаришга қаратилган.

    Энди нима бўлади?

    Американинг Goldman Sachs инвестиция банки таҳлилчиларининг фикрича, Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 20 долларга тушиши мумкин. Бундан ташқари, улар иккинчи ва учинчи чорак учун прогнозларни пасайтириб, Brent нефтининг бир баррели нархи 30 доллардан ошмаслигини тахмин қилди.

    Россия энергетика вазири Александр Новаковнинг айтишича, эндиликда мамлакатда нефть қазиб олиш ҳажми мамлакат компаниялари режаларига боғлиқ бўлади. Келишувдан чиқиш Россияга нефть қазиб олишни кунига 0,3 миллион баррелга ошириш имконини беради.

    «Лукойл»нинг шерикликдаги эгаси Леонид Федуннинг прогнозига кўра, битимнинг бузилиши сабабли Россия ҳар куни 100 миллиондан 150 миллион долларгача йўқотади. Унинг сўзларига кўра, Россия компаниялари нефть қазиб олишни ошириш истагини билдирган бўлса ҳам, 2-3 фоизлик ўсиш келажакдаги йўқотишларни қоплай олмайди.

    09.03.2020, 17:04   Изоҳ (0)   35517
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Saudi Aramco нефть компанияси акциялари 10 фоизга тушиб кетди

    09.03.2020, 16:49

    Хитой коронавирусининг тарқалиши қачонгача давом этиши прогноз қилинди

    09.03.2020, 16:34

    Қорсиз ўтган қиш — суратларда

    09.03.2020, 15:40

    Қозоғистондаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар нархи кескин кўтарилди

    09.03.2020, 13:53

    Франция парламентининг тўрт депутатида коронавирус аниқланди

    09.03.2020, 13:34

    Ухандаги 14 та вақтинчалик госпиталнинг 11 таси ёпилди

    09.03.2020, 13:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 19 июл, 10:00

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.