Saudi Aramco нефть компанияси акциялари нархи 9 март куни ўтказилган очиқ савдоларда максимал — 10 фоизга тушиб кетди, деб хабар берди «РБК».
Қимматбаҳо қоғозларнинг бир донаси нархи 27 риалгача тушиб, 7,2 долларгача баҳоланган. Кейинроқ қимматбаҳо қоғозлар бир риалга қимматлашди.
Компания акциялари нархи тушиши ОПЕК шартномасининг бекор қилиниши ҳамда Саудия Арабистони нефть хом ашёсига нархни тушириши, апрель ойида эса ишлаб чиқаришни кескин ошириши ҳақидаги гап-сўзлар фонида юз берди.Аввалроқ Saudi Aramco акциялари нархи илк марта IPO даражасидан пастлаб, 29,9 риалгача арзонлашган эди. Прогнозларга кўра, Saudi Aramco’нинг даромади 2020 йилда ўтган йил билан таққослаганда 29 фоизгача тушиб, 64 миллиард долларни ташкил этади.
9 март куни жаҳонда нефть нархининг пасайиши тезлашиб кетгани қайд этилди, хусусан, очиқ савдоларда Brent маркасидаги нефть нархи 20 фоизгача тушди.
Аввалроқ Goldman Sachs нефть нархи бир баррел учун 20 долларга тушиб кетиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Мавзуга доир: Нефть нархи бир кун ичида қарийб 4 долларга арзонлашди
Изоҳ (0)