ОФК ва ФИФА футбол бўйича ЖЧ—2022 мусобақасига саралаш баҳсларини бошқа муддатга қолдириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида маълум қилинди.
Ўйинларнинг қолдирилишига сабаб сифатида дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус эпидемияси кўрсатилган.
Унга кўра, қуйидаги саналардан ўрин олган ЖЧ—2022 саралаш баҳслари қолдирилади: 23—31 март ҳамда 1—9 июнь кунларидаги ўйинлар.
ФИФА ва ОФК ушбу санадаги баҳсларнинг қачон ўтказилиши борасида келажакда йиғилиш ўтказади.
Маълумот учун, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасида 31 март куни сафарда Яман, 4 июнда Тошкентда Сингапур, ҳамда 9 июнь куни сафарда Саудия Арабистони билан ўйин ўтказиши лозим эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)