Жаҳонга тарқалаётган COVID-19 коронавируси сабаб Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши керак бўлган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоа аъзоларининг иштироки ҳамда тизим ходимларининг хорижий хизмат сафарлари вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Шунингдек, спорт турлари бўйича республика спорт мусобақалари (чемпионат ва кубоклар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий спорт мусобақаларини эса ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилди.
Мавзуга доир:
- Коронавирус сабаб Саудия Арабистонидаги спорт тадбирлари томошабинларсиз ўтади
- Қирғизистонда коронавирус сабаб барча спорт мусобақалари бекор қилинди
- «Интер» коронавирус тадқиқотлари учун 100 минг евро ажратди
- Коронавирус сабаб Францияда футбол учрашувлари қолдирилиши мумкин
- Токио—2020 Олимпиадаси йил охирига қолдирилиши мумкин
- Халқаро хоккей федерацияси коронавирус сабаб 5 та мусобақани бекор қилди
Изоҳ (0)