• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилди

    Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси аъзосига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги хабар берди.

    Фото: Адлия вазирлиги

    Фото: Адлия вазирлиги

    Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Гаага конференциясига аъзо бўлиши жараёнининг якунланиши ва ташкилотга тўлақонли расмий аъзо бўлиши адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нидерландиянинг Гаага шаҳрида расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтган. Ўзбекистон 4 март, чоршанба куни, ушбу ташкилотга расман аъзо бўлди.

    Вазирликнинг қайд этишича, Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси шу кунгача ўзида 83 иштирокчини жамлаган (82 давлат ва Европа иттифоқи). Эндиликда унга Доминикан ва Ўзбекистон ҳам аъзо бўлди ва аъзолар сони 85 тага етди.

    Адлия вазирлигининг таъкидлашича, глобализация асрида кўпгина ҳуқуқий масалалар миллий чегаралардан чиқиб кетмоқда. Яъни турли мамлакатлар қонунчилигидаги турлича жиҳатлар ўрни келса бир инсон тақдирида кесишиб, айрим ўринларда зиддиятга киришмоқда ёки шунчаки ноқулайликлар туғдирмоқда. Масалан, бир давлатда берилган ҳужжатнинг бошқа бир давлатда тан олинишини таъминлаш, маълум мамлакатда туғилган гўдакни бошқа юртга фарзанд қилиб олиб кетиш ёки фуқаро фарзандини она ватанида эмас, мусофирчиликда дунёга келтириши ҳолатлари кўплаб учраяпти. Бунда ҳуқуқий масалаларнинг ортиқча зиддиятлар ва бюрократиясиз ҳал этилиши ҳам инсонларга, ҳам давлатларга фойдалидир. Шу сабабли жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ўзаро келишиб, турли халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро ташкилотлар фаолияти орқали ҳамкорлик қилади ҳамда ўзаро ҳуқуқий мувофиқлаштирув ҳаракатларини амалга оширади. Мазкур конференция айнан шундай ташкилотлардан бири ҳисобланади.

    Шу пайтгача конференция доирасида 40 дан ортиқ конвенция имзоланган бўлиб, улар қуйидаги учта асосий йўналишга бўлинади:

    • болаларни халқаро ҳимоя қилиш, оилавий ва мулкий муносабатлар;
    • халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик ва низоларни бартараф этиш;
    • халқаро тижорат ва молиявий ҳуқуқ.
    Халқаро хусусий ҳуқуқ меъёрларини бирлаштириш Ўзбекистон учун ўта долзарб масала ҳисобланади. Чунки миграциянинг шиддат билан ўсиши, турли соҳаларда хорижий унсурга эга фуқаролик-ҳуқуқий низоларнинг кўпайиши туфайли зудлик билан ечилиши лозим бўлган масалалар юзага келмоқда.

    Шунга кўра, Гаага конференцияси доирасида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган нормалар халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига сезиларли ижобий таъсир ўтказиши кутилмоқда.

    Ўзбекистон шу кунгача Гаага конвенцияларининг учтасига аъзо бўлган: Фуқаролик жараёни масалалари бўйича конвенция (1954 йил), Чет эл расмий ҳужжатларини легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (1961 йил), Халқаро болаларни ўғирлашнинг фуқаролик жиҳатлари бўйича конвенция (1980 йил).

    Ўзбекистон учун, хусусан, унинг фуқаролари учун Гаага конференциясига аъзо бўлишдан қуйидаги манфаатлар юзага келади:

    1. Халқаро-ҳуқуқий ёрдам тизими соддалашади ва осонлашади;
    2. Халқаро-ҳуқуқий ёрдам эҳтиёжига учраган фуқароларга кенгроқ имкониятлар яратилади;
    3. Фуқаролик-ҳуқуқий соҳага оид халқаро низолар самарали, тез ва кам харажат билан бартараф этилади;
    4. Миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига ижобий таъсир бўлади;
    5. Ўзбекистонда халқаро хусусий ҳуқуқ илмининг ривожланишига ёрдам беради.
    Шу билан бир қаторда, мазкур халқаро ташкилот фаолиятида Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзо сифатидаги фаолияти келажакда қабул қилинадиган халқаро ҳужжатларда мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳам акс эттириш имконини яратади.

    Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 28 февраль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида «Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилган. 2019 йилнинг декабрь ойида эса Ўзбекистонга Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўладиган сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун келган Гаага конференцияси бош котиби Кристоф Бернаскони Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатнинг мазкур конференцияга аъзо бўлиши масаласини муҳокама қилган эди.

    05.03.2020, 22:56   Изоҳ (0)   11672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик 18 ёшли қиз Москвада жинсий қулликдан қочишга муваффақ бўлди

    05.03.2020, 22:26

    Фарғона университети проректори сохта ҳужжатлар билан 18 абитуриентни ўқишга киритиб қўйганликда айбланмоқда

    05.03.2020, 21:26

    Коронавирусдан қандай сақланиш мумкин? Мутахассис тавсиялари

    05.03.2020, 20:43

    Шавкат Мирзиёев фарғоналик қаҳрамон фермер Лола Муротовага телефон қилиб, уни байрам билан табриклади

    05.03.2020, 20:27

    Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизнинг юбкасини ечиб юборгани айтилди. Мактаб маъмурияти бу гап-сўзларни рад этмоқда

    05.03.2020, 20:12

    Шавкат Мирзиёев «Лукойл» президенти Вагит Алекперовни қабул қилди

    05.03.2020, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чарчоқни уйқу ҳам, таътил ҳам бартараф этмаса: энергия танқислигининг 7 сабаби

    Аёллар саҳифаси | 29 июл, 09:51

    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади

    Реклама | 29 июл, 09:00

    Родриго “Тоттенҳэм”га ўтишни истамаяпти

    Спорт | 29 июл, 09:41

    Андижондаги уйда юз берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 29 июл, 09:32

    Наманганда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси 10 минг доллар пора олаётганида ушланди 

    Ўзбекистон | 29 июл, 09:19

    Санкт Петербургда мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланди

    Дунё | 29 июл, 08:32

    Германия ва Иордания Ғазо аҳолисига ёрдам бериш учун “ҳаво кўприги” ташкил қилади

    Дунё | 28 июл, 23:46

    Ҳиндистонда бир ёшли бола қўлига ўралган кобрани тишлаб олди

    Дунё | 28 июл, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.