• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизнинг юбкасини ечиб юборгани айтилди. Мактаб маъмурияти бу гап-сўзларни рад этмоқда

    Тошкентнинг Учтепа туманида жойлашган 38-ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси синф раҳбари томонидан синфдошларининг олдида изза қилингани ҳақидаги мурожаат юзасидан «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов суриштирув олиб борди.

    Ўзини ўқитувчиси томонидан таҳқирлаган деб айтаётган 12 ёшли Ҳулкар (исми ўзгартирилган)нинг айтишича, воқеа 2 март куни тушдан кейин рўй берган.

    Фото: «Дарё»

    «Жисмоний тарбия дарсидан чиқиб, инглиз тили дарсига келганимизда синф раҳбаримиз (Маъмура Исақулова) кириб келди. Ҳамма қизларни доскага чиқариб, оёқ ва устки кийимларни тўғрилаб, дарсга келишимизни айтди. Мендан олдинда турган иккита қизга ҳам устидаги кийими ва юбкасини ўзгартириб келишни буюрди. Охирида менга навбат келди. Юбкамни замогини ярмигача ечиб, ‘Буни алмаштиргин, бўлмаса, кейинги сафар ҳам ечиб оламан’, деди. Кейин юбкамни ёпдим, партага ўтираётганимда болалар устимдан кулишди», — деди Ҳулкар.

    Қизнинг онаси «Дарё» мухбири билан суҳбатда Ҳулкар соат 16:00 лар атрофида икки синфдоши билан уйга йиғлаб келганини айтди.

    «Титраган ва ҳолати оғир эди. ‘Нима бўлди?’, деб сўрасам, ‘Мактабга бормайман’, деб йиғлаб юборди. Сал ўзига келгач, ‘Ўқитувчим синфдошларим олдида юбкамни ечди. Ўғил бола синфдошларим мени қаттиқ ҳақорат қилди. Мактабга бормайман, мени шарманда қилишди’, деди», — дейди она.

    Фото: «Дарё»

    Ҳулкарнинг онаси қизи айтган ҳолат ҳақиқатдан ҳам бўлган-бўлмаганлигига ойдинлик киритиш учун унинг синфдошлари билан гаплашган, суҳбатни аудиога ёзиб олган.

    «Бир ўртоғидан: ‘Ўқитувчи ростан Ҳулкарнинг юбкасини ечдими?’, деб сўрасам, ‘Ҳа, болалар масхара қилиб ташлади. Кейин қизингизнинг мазаси бўлмади, докторга олиб тушсак, йўқ экан. Юзини ювиб, дарсда қатнашди, ўқиш тугагач бирга уйга олиб бордик’, деди. Ундан ташқари яна икки дугонаси ҳам қизим айтган гапларни тасдиқлади», — деди Ҳулкарнинг онаси.

    Онанинг таъкидлашича, юз берган воқеа қизининг руҳиятига оғир таъсир қилган. «Гапиргиси келмай, овқат емади, сув ичмади. Кейин тез ёрдам чақиришга мажбур бўлдик. Шифокор ситуацион невроз, деб ташхис қўйди», — дейди она. Шифокор бу ёшдаги болалар гап кўтара олмаслиги, ўзини бошқариш, депрессиядан чиқишни билмаслигини, бу ҳолда қанд касаллигини орттириб олиши мумкинлигини айтиб, уни болалар психологи кўригидан ўтказишни тавсия қилган.

    Мактаб директори Гулнора Қўчқорова ўқитувчи ўқувчининг юбкаси ечилганини рад этди.

    Мактаб директори Гулнора Қўчқорова.

    Мактаб директори Гулнора Қўчқорова.
    Фото: «Дарё»

    «Ҳулкарнинг синфдошлари менга айтдики, ўқитувчи: ‘Юбкангни замогида катта юмалоғи бор, бу кўзга ташланади. Сен қиз боласан, энди катта бўлиб қолдинг, замокни ё ўнг томонга қилиб олгин ёки бошқа юбка кийгин’, деб гапирган, холос. Бошқа синфдошлари шуни тасдиқлади. Онасига ҳам синфдошлари ўқитувчи юбкани ечмагани, фақат ундан ушлаганини айтган. Синфдошларидан бирининг айтишича, Ҳулкар бўлган воқеани «ойимга ошириб айтаман» деган», — деди мактаб раҳбари.

    Ҳулкарнинг синф раҳбари Маъмура Исақулова 33 йиллик стажга эга, мусиқадан дарс беради. Унинг айтишича, у ўқувчига юбкаси белгиланган меъёрларга тўғри келмагани учунгина тушунтириш берган холос.

    «Хонага кириб, аввал ўғил болаларни турғаздим, уларга формага тушиб олиш кераклигини айтдим. Сўнг қизларни доскага чиқариб, ҳар бирига алоҳида-алоҳида тушунтирдим... Бутун синфга эшитиладиган қилиб гапирганим ҳам йўқ», — дейди Маъмура Исақулова.

    Мактабда тавсия этилган форма ва Ҳулкарнинг юбкаси.

    Мактабда тавсия этилган форма ва Ҳулкарнинг юбкаси.
    Фото: «Дарё»

    Навбат Ҳулкарга келганида синф раҳбари унинг юбкасидаги юмалоқ темирни ушлаб, бу либос бўлмаслигини, ўқувчи қиз бошқа юбкасини кийиб келиши лозимлигини айтган. Синф раҳбарининг таъкидлашича, унинг бу сўзларига жавобан Ҳулкар: «Ҳа», деб жавоб берган.

    «Унинг юбкаси белгиланган стандартга тўғри келмайди, тор, исталган вақтда ечилиб кетиши мумкин... Ҳеч кимнинг юбкасини ечганим ҳам йўқ. Форма текширувини тугатгач, ҳамма қизлар жойига ўтирди, мен ўзимнинг дарсимга чиқиб кетдим», — дея қўшимча қилди Маъмура Исақулова.

    Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида юбканинг айнан замокли бўлиш-бўлмаслиги ҳақида гап йўқ. Шунга қарамай, мактаб директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Муҳаббат Алимованинг сўзларига кўра, мактабнинг ўз уставида форма белгилаб қўйилган.

    Мактаб уставининг форма масаласидаги қисми.

    Мактаб уставининг форма масаласидаги қисми.
    Фото: «Дарё»

    «Ҳозир ягона форма мажбурий бўлмаса-да, ўқувчиларга оқ-қора рангли формада бўлишлари кераклигини айтамиз. Агар форма деб турмасак, ўқувчилар мактабга минг хил рангли кийимда келиши мумкин. Ҳулкарнинг юбкасида замок бўлиши бизга тўғри келмайди, замок бузилиб қолиши мумкин. Уставга тўғри келади, аммо тор», — деди директор муовини.

    Она қизини изза қилган ўқитувчи устидан шикоят қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг 1006 ишонч рақамига ва масъул ходимларига уч соат давомида қўнғироқ қилиб, боғлана олмаган.

    «Халқ таълими вазирлигига эътирозимнинг биринчиси шуки, синф раҳбари бошқа фан ҳисобидан ўқувчиларга тушунтириш олиб бориши нотўғри. Иккинчидан, агар қизимнинг формаси қоидага тўғри келмаса, буни унинг кундалигига ёзиб бериши керак эди. Агар кундаликни кўриб, қўл қўйиб борсам-у, лекин у шу юбкасини кийишда давом этадиган бўлса, мактаб вакиллари комиссия тузиб уйимга келиши лозим. Бу ишларнинг ҳеч бири бўлмаган, бўлган тақдирда ҳам ўқувчининг юбкасини ечишга ҳеч кимни ҳақи йўқ», — дейди она.

    Онанинг қўшимча қилишича, ўқитувчи томонидан стандартларга тўғри келмайди деб айтилаётган юбкани Ҳулкар ўқув йили бошлангандан буён кийиб келмоқда. Шу вақтгача унинг ўқиши бўйича ҳам, формаси бўйича ҳам ўқитувчилар томонидан ҳеч қандай эътироз бўлмаган эди.

    Маъмура Исақулова ўқувчиларга танаффус пайтида тушунтириш берганини айтмоқда. Ҳулкарнинг синфдошлари эса синф раҳбари инглиз тили дарси вақтида форма масаласида тушунтириш берганини таъкидламоқда.

    Синф раҳбари Ҳулкарнинг формаси талабга жавоб бермаслиги масаласида унинг ота-онасини хабардор қилмаганини айтди. «Лекин ота-оналар форма бўйича фарзандларининг кундалигига ёзилган талаблар билан танишиб, қўл қўйиб берган», — дея қўшимча қилди синф раҳбари.

    38-мактаб биносига кириш жойи.

    38-мактаб биносига кириш жойи.
    Фото: «Дарё»

    Воқеа бўлган вақтда синфда бўлган ўқувчи қизлар «Дарё» мухбири билан суҳбатда Ҳулкарнинг онасига айтган гапларга зид маълумот берди. Ўқувчи қизлар дастлаб: «Доскада Ҳулкарнинг ёнида ҳеч ким йўқ эди, ўқитувчи Ҳулкарни тўсиб турган эди, шунинг учун нима бўлганини кўрмадик», деди. Кейинроқ эса «синф раҳбаримиз унинг фақат юбкаси замогидан ушлаб танбеҳ берди» деди. Айни вақтда улар синф раҳбари Ҳулкарнинг юбкасига тегинган вақтда ҳамма болалар кулиб юборгани ва тарбиявий соат инглиз тили дарси ҳисобидан бўлганини тасдиқлаган.

    Қизнинг отаси ўқитувчига чора кўриш учун ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилган. «Агар биз ҳозир жим турсак, эртага бу ҳолат бошқа ўқувчилар билан ҳам такрорланиши мумкин. Мақсадим — бу каби ҳолатлар ортиқ юз бермасин», — дея таъкидлади Ҳулкарнинг отаси.

    Учтепа туман вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори капитан Оқил Абдураҳмоновнинг «Дарё»га маълум қилишича, шикоят бўйича тегишли тартибда иш бошланган. Унинг таъкидлашича, суриштирув ўрнатилган тартибда олиб борилиб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга қонуний чора кўрилади.

    05.03.2020, 20:12   Изоҳ (0)   145270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Лукойл» президенти Вагит Алекперовни қабул қилди

    05.03.2020, 19:57

    Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Сума Чакрабартини қабул қилди

    05.03.2020, 19:26

    «Ўзгидромет» 6 март куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    05.03.2020, 18:24

    Тошкентда автобус ҳайдовчисининг йўналишли такси билан пойга ўйнаши оқибатида йўловчи жароҳатланди

    05.03.2020, 17:56

    Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси расмий Telegram-каналини очди

    05.03.2020, 17:13

    Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларга автомобиль рақамини яширишга уриниш жиддий жаримага олиб келишини эслатди

    05.03.2020, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой компанияси Қорақалпоғистонда жамоат транспортини янгилашга ёрдам беради

    Ўзбекистон | 9 июн, 11:09

    Том Круз ёнаётган парашют билан 16 марта сакраб, жаҳон рекордини ўрнатди

    Кино | 9 июн, 11:04

    FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди

    Спорт | 9 июн, 10:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 10 июнь куни ёмғир ёғади

    Ўзбекистон | 9 июн, 10:44

    Ёзнинг жазирамасида салқинлик берувчи 4 хил лимонад рецепти

    Рецептлар | 9 июн, 10:42

    Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

    Ўзбекистон | 9 июн, 10:22

    Колумбияда 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди

    Дунё | 9 июн, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.