Янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалиши муносабати билан бутун дунё бўйлаб тадбирлар — Европанинг нуфузли фестивалларидан тортиб касб-ҳунар ярмаркаларигача, поп-юлдузларнинг концертларидан тортиб модалар намойишларигача бекор қилинмоқда. Meduza нашри эпидемия сабаб бекор қилинган ва бошқа санага кўчирилган тадбирлар рўйхатини тузди («Дарё» уни бироз тўлдирди).

Женева автосалони бекор қилингани эълон қилингач, ишчилар стендни демонтаж қилмоқда.

Фото: LETA/Meduza

Катта эҳтимол билан, бу рўйхат ҳали катталашади — нақадар афсусланарли бўлмасин, коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари сони бутун дунё бўйлаб ўсиб бормоқда.

❌ Бекор қилинган тадбирлар:

  • Лондон китоб ярмаркаси;
  • Калифорниядаги дастурчиларнинг I/О$/ЭХ$ конференцияси;
  • Канндаги MIPTV телелойиҳалар бозори;
  • Канндаги MIPDOC ҳужжатли лойиҳалар бозори;
  • Женева автосалони;
  • Женевадаги Watches & Wonders заргарлик ва соацозлик кўргазмаси;
  • Барселонадаги MWC мобил технологиялар кўргазмаси;
  • Art Basel Hong Kong ярмаркаси;
  • Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун регби-7 бўйича синов мусобақаси;
  • BTS’нинг Сеулдаги стадионда режалаштирилган концерти;
  • Қатардаги MotoGP’нинг биринчи босқичи;
  • Модалар намойишлари: Сан-Францискодаги Gucci намойиши, Токидаги Prada намойиши, Нью-Йоркдаги Ralph Lauren намойиши;
  • Мусиқий гуруҳларнинг Осиё бўйлаб турлари: Green Day, New Order, The National, хонанда Халид, хип-хоп хонанда Stormzy, Аврил Лавин.

? Онлайнга кўчирилган тадбирлар:

  • Giorgio Armani намойиши;
  • Adobe Summit Microsoft конференцияси;
  • MVP Summit конференцияси;
  • Cloud Next конференцияси;
  • Nvidia’s GPU Technology Conference конференцияси.

? Бошқа санага қолдирилган тадбирлар:

  • GDC дастурчилар конференцияси — ёзга қолдирилди;
  • Милан мебель кўргазмаси — июнга қолдирилди;
  • Pitti Taste гастрономик ярмаркаси — июлга қолдирилди;
  • Ганновер саноат ярмаркаси — июлга қолдирилди;
  • Венециядаги Архитектура биенналесининг очилиши — августга қолдирилди;
  • Canneseries сериаллар фестивали — октябрга қолдирилди;
  • Тошкент халқаро инвестиция форуми — ноябрга қолдирилди;
  • Жеймс Бонд ҳақидаги янги «Ўлиш вақти эмас» фильми премьераси — ноябрга қолдирилди;
  • Футбол бўйича Италия Кубогининг ҳар иккала ярим финали — номаълум муддатга қолдирилди;
  • Майамидаги Ultra Music Festival электрон мусиқа фестивали — номаълум муддатга қолдирилди;
  • Лос-Анжелесдаги The Korea Times Music Festival кей-поп фестивали — номаълум муддатга қолдирилди;
  • Автопойгалар бўйича жаҳон чемпионатининг Хитой Гран-при босқичи — номаълум муддатга қолдирилди;
  • Далай Лама томонидан янги монахларни тайинлаш маросими — номаълум муддатга қолдирилди.