• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Яккабоғдаги мактабда 10-синф ўқувчиси она бўлди ва бу мактабдаги ягона муаммо эмас

    Яккабоғ тумани Бешқўтон қишлоғидаги 72-мактабда ўқийдиган 10-синф ўқувчиси 2019 йил мартида она бўлган. Бу ахборотни Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси тасдиқлаган, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё»га мурожаат қилган фуқаро Олим Муҳаммадиевнинг таъкидлашича, мактаб директори Дилором Умарованинг «ўқувчилар тақдирига бефарқлиги боис 10-синф ўқувчиси фарзандли бўлган».

    Вилоят халқ таълими бошқармасидан маълум қилишларича, воқеадан сўнг мактаб директорига ҳайфсан берилган, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жўра Абдуллаевга ҳайфсан ва ойлик маошининг 30 фоизини ушлаб қолиш чораси қўлланилган. Бундан ташқари, мактаб психологи Илҳом Исмоилов ва ўқувчининг синф раҳбари Эргаш Зокиров ҳам ҳайфсан олган.

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир:

    • Косонда ўқувчи қиз 15 ёшида она бўлди. Мактаб раҳбарияти, туман ХТБ ва туғуруқхона масъуллари ҳодисани бир йилдан ортиқ яширган
    • 15 ёшида фарзандли бўлган жиззахлик қизнинг ўқитувчиси: Бу ҳолатни зўравонлик оқибати деб ҳисоблайман (видео)
    Аммо фуқаро Олим Муҳаммадиевнинг қайд этишича, бу 72-мактабдаги муаммоларнинг бир қисми холос.

    Пул ўзлаштириш ҳолатлари?

    Фуқаро Олим Муҳаммадиевнинг маълум қилишича, 2017 йил март ойида 72-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган рафиқаси Жамила Йўлдошевага 800 минг сўм мукофот пули ёзилган, бироқ бу пулни мактаб директори Дилором Умарова ва ҳисобчиси Ўткир Бердиев ўзлаштирган.

    Олим Муҳаммадиев.

    Олим Муҳаммадиев.
    Фото: «Дарё»

    Бундан ташқари, Олим Муҳаммадиевнинг айтишича, директор мактабда ишламайдиган ўғлига 3,3 миллион сўм пулни ноқонуний тўлаб бергани учун туман прокуратураси томонидан жиноят иши очилган. Туман Молия бўлими ахборотига кўра, 1,71 миллион сўм пул мактаб ўқитувчиларининг аризасига кўра, қолган 1,6 миллион сўм эса директорнинг маоши ҳисобидан ўтказилган.

    Фото: «Дарё»

    72-мактаб директори Дилором Умарова «Дарё» мухбири билан суҳбатда она сифатида ўғлига пул ўтказиб беришга ҳақли эканини айтди, бироқ мактаб ўқитувчилари нима сабабдан ўз ҳисобидан пул берганини изоҳламади.

    Ўз навбатида, у фуқаро Олим Муҳаммадиевни туҳматчиликда айблади. «Олим Муҳаммадиев бир неча йилдан бери менга туҳмат қилиб келади. Кўп жойларга ёзди, тинчимни бузяпти. Аммо ёзаётган гаплари асосини топмаяпти. Ишлашимга халал беряпти», — деди директор.

    Таниш-билишчилик?

    Олим Муҳаммадиевнинг рафиқаси Жамила Йўлдошеванинг сўзларига кўра, 2019 йил август ойидаги дарс тақсимотида директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари унга 20 соат дарс берган, аммо директор «дарсга мен хўжайинман», деб унинг уч соат дарсини тортиб олган.

    Жамила Йўлдошева.

    Жамила Йўлдошева.
    Фото: «Дарё»

    «Аслида дарс тақсимоти директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади. Директор дарс тақсимотига аралашмаслиги керак», — дейди Жамила Йўлдошева. Унинг эри Олим Муҳаммадиев эса мактабда таниш-билишчилик авжига чиққанини таъкидлади.

    «Директорнинг куёви физика ўқитувчиси бўлса-да, директор унга 10 соат математикани ҳам берган. Физика фани ўқитувчиси қандай қилиб математикадан дарс беради?», — дейди Олим Муҳаммадиев. У биология фани ўқитувчиси бўлган рафиқасига 16 соат дарс берилмаётганидан норози бўлган.

    Мактаб директори Дилором Умарова.

    Мактаб директори Дилором Умарова.
    Фото: «Дарё»

    Дилором Умарова математика мутахассиси йўқлиги учун дарсни физик куёвига берганини тасдиқлаган. Жамила Йўлдошевага 16 соат биология дарсини бермаётганини эса унинг ташкилотларга мурожаат қилиб юргани билан боғлади ва атайлаб дарс бермаётганини тан олди.

    04.03.2020, 22:53   Изоҳ (0)   145996
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаршида бегона аёл билан ушлаб олинган «участкавой» майор бўлиб чиқди. У 2018 йилдаёқ лавозимидан олинган

    04.03.2020, 22:38

    Қаршидаги мактабда 8 март баҳона 1-синф ўқувчиларидан 100 минг сўмгача пул йиғилмоқда

    04.03.2020, 22:22

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарликни енгиллаштириш бўйича ўз таклифларини берди

    04.03.2020, 22:06

    Қашқадарёлик «банкир» фуқаро номига чиққан чорва кредитини «еб кетди». Фуқаро олмаган кредити учун фоиз тўламоқда

    04.03.2020, 21:52

    Ўзбекистонда фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш бўйича янги йўриқнома қабул қилиш кутилмоқда

    04.03.2020, 21:21

    The Telegraph Ўзбекистонни коронавирусдан холи давлатлар қаторига киритди

    04.03.2020, 21:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликлар хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмасликка чақирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 11:33

    Португалияда 100 килограммлик аёл тасодифан эрини босиб ўлдириб қўйди

    Дунё | 14 август, 11:20

    Германия АҚШнинг Украинага мўлжалланган 500 млн долларлик қурол-яроғ пакетини молиялаштиради

    Дунё | 14 август, 11:14

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.