• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғиждувонда ИИБ ходими томонидан калтакланган адвокат туман прокурори ҳам жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидламоқда

    «Бухоро адолати плюс» адвокатлик фирмаси адвокати Мақсуд Камолов 2018 йил 25 декабрь куни Ғиждувон туман Ички ишлар органлари (ИИО) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ФМБ) ходимлари томонидан калтакланиб, ўрта оғир даражада тан жароҳати олган. Суд 2019 йил ноябрида бу ишни кўриб чиқиб, ИИБ ходими Турсунпўлат Саидовни айбдор деб топган, бироқ «Дарё» мухбирининг маълум қилишича, адвокат бундан қониқиш ҳосил қилмаган.

    Воқеа қандай содир бўлган эди?

    «Бухоро адолати плюс» адвокатлик фирмаси адвокати Мақсуд Камолов 2018 йил 25 декабрь куни Ғиждувон тумани ИИО ФМБ терговчиси Б.Файзуллаевнинг чақирувига асосан ҳимояси остида бўлган фуқароларга оид жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун жамоатчи ёрдамчиси билан Ғиждувон тумани ИИБга борган. Шу куни катта инспектор Турсунпўлат Саидов ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи инспектор-кинологи, сафдор Аббос Зайниев ИИБ биноси назорат-ўтказиш пунктида навбатчиликда бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мақсуд Камолов Турсунпўлат Саидовга маъмурий бинога уяли телефонини олиб кириши лозимлигини, тергов ҳаракатларида фойдаланмоқчи эканини билдирган. Бироқ инспектор бу мумкин эмаслигини айтган. Ўртада келишмовчилик келиб чиқиб, инспектор адвокатни назорат-ўтказиш пункти хонасига тортиб киритиб, калтаклаган — ўнг қўли билан адвокатнинг чап қовурғасига уч маротаба ва ўнг оёғининг тиззаси билан кўкрак қафасига бир марта тепиб, қўлини орқага қайирган ҳолда жисмоний қийнаган.

    Шундан сўнг у адвокатни энгаштирган ҳолда туман ИИБнинг навбатчилик қисмига олиб борган ва адвокатни етти-саккиз нафар бошқа ҳамкасбига топшириб, хизмат жойига қайтган. Мақсуд Камолов орган ходимларига Турсунпўлат Саидов унга куч ишлатганини айтган. Воқеадан хабар топган Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари А.Носиров ва тергов бўлими бошлиғи Ғ.Адилов улардан ярашишини сўраб, адвокатни тинчлантиришга уринган.

    Адвокатнинг сўзларига кўра, у ўрта оғир даражада жароҳат олганига қарамай, тез ёрдам чақирилмаган, айни вақтда унинг хонадан чиқиб кетишига ҳам йўл қўйилмаган. Адвокат Камолов ИИБ ходимлари кузатувида туман прокуратураси терговчисининг хизмат хонасига олиб борилган. Туман прокурори: «Бу ичган, тезда суд тиббий кўригидан ўтказиш тўғрисида қарор чиқариб, туман тез ёрдам бўлимидан нарколог чақириб, текширтиринг», дея буйруқ берган.

    Орадан анча вақт ўтгач, тез тиббий ёрдам хизмати шифокори ва ҳамшираси кириб келиб, адвокатнинг қон босимини ўлчаб, дори берган. Қон босими кўтарилавергач, адвокат 6-7 нафар ИИБ ходими ҳамроҳлигида Ғиждувон туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган. Бироқ шифокорлар унга оғриқ қолдириш учун ҳеч қандай муолажа қилмаган. ИИБ ходимлари эса адвокатни нарколог кўригидан ўтказишга уринган.

    Соғлиғи ёмонлашган адвокатни яқинлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига олиб борган. Навбатчи жарроҳ ва травматолог томонидан рентген кўригидан ўтказилгач, чап томон 7, 8, 9-қовурғалари ёпиқ синганлиги аниқланган ва аҳволи оғирлашаётганлиги сабабли филиалнинг 2-шошилинч жарроҳлик бўлимига стационар даволаниш учун ётқизилган.

    Туман прокуратурасининг ҳаракатлари қанчалик асосли?

    Суд тиббий экспертизаси томонидан ИИБ ходими Турсунпўлат Саидов ваколатидан четга чиқиб, жисмоний куч ишлатишда ифодаланган ҳаракатлари боис, Мақсуд Камоловнинг чап томон 7, 8, 9-қовурғалари ёпиқ синишига олиб келган ва баданга қасддан ўрта оғир шикаст етказилган, деган ташхис қўйилган.

    Орадан 23 кун ўтгач, Ғиждувон тумани прокуратураси терговчиси С.Одилов адвокатни хизмат хонасига чақиртирган ва етти нафар ИИБ масъул ходими томонидан тузилган далолатномага кўра, унга тан жароҳати етказилмаганини айтган.

    Шунингдек, туман прокуратураси терговчиси адвокатнинг ўзи маст ҳолатда инспектор Турсунпўлат Саидовни ҳақорат қилгани ва унга ҳеч қандай тан жароҳати етказмагани, бундан ташқари, Ғиждувон туман суди тиббий экспертизаси эксперти Фахриддин Аҳмедов томонидан Турсунпўлат Саидовга нисбатан берилган 263-сонли хулоса атайин бўрттирилганини айтган.

    ИИБ ходимига тайинланган жазо

    Судланувчи Турсунпўлат Саидов судда ўз айбига иқрор бўлмаса-да, унинг айби жиноят иши бўйича суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда суд мажлисида ўрганилган объектив далиллар мажмуи билан тасдиқланган.

    Суд инспектор Турсунпўлот Саидовни Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми билан айбли деб топган ва унга нисбатан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

    Шунингдек, Жиноят кодексининг 45-моддасига асосан, Турсунпўлат Саидов бир йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида, яъни ички ишлар идоралари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

    Адвокат нимадан норози?

    «Менга тан жароҳати етказган инспекторга нисбатан жазо қўлланилди. Бироқ шу жиноят ишини тергов қилиш жараёнида Ғиждувон тумани прокурори ҳамда унинг ёрдамчилари, шунингдек, туман ИИБ бошлиғининг икки ўринбосари, тўрт масъул ходими, эксперт ва травмотологлар ҳам аслида жиноий жавобгарликка дахлдор, улар ҳам ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилди», — дейди адвокат Мақсуд Камолов.

    Адвокат бу борада Бухоро вилояти судига кассация шикояти билан мурожаат қилган.

    04.03.2020, 23:21   Изоҳ (0)   46526
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яккабоғдаги мактабда 10-синф ўқувчиси она бўлди ва бу мактабдаги ягона муаммо эмас

    04.03.2020, 22:53

    Қаршида бегона аёл билан ушлаб олинган «участкавой» майор бўлиб чиқди. У 2018 йилдаёқ лавозимидан олинган

    04.03.2020, 22:38

    Қаршидаги мактабда 8 март баҳона 1-синф ўқувчиларидан 100 минг сўмгача пул йиғилмоқда

    04.03.2020, 22:22

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарликни енгиллаштириш бўйича ўз таклифларини берди

    04.03.2020, 22:06

    Қашқадарёлик «банкир» фуқаро номига чиққан чорва кредитини «еб кетди». Фуқаро олмаган кредити учун фоиз тўламоқда

    04.03.2020, 21:52

    Ўзбекистонда фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш бўйича янги йўриқнома қабул қилиш кутилмоқда

    04.03.2020, 21:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.