• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирус муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди

    Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги турдаги коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият ва касаллик тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирликнинг марказий аппарати масъуллари, республика даволаш муассасалари раҳбарлари, олий тиббий таълим ўқув юртлари ректорлари ва вазирликнинг ҳудудлардаги қуйи тизим мутахассислари билан бирга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Алишер Шодмонов раҳбарлигида ўтказилган мазкур видеоселекторда дунёдаги ана шундай мураккаб эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган чора тадбирлар, жумладан, жорий 29 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент фармойишида кўзда тутилган вазифалар таҳлил қилинди. Коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича профилактик ва эпидемияга қарши кураш тадбирлари бўйича мавжуд масала ва амалга оширилиши долзарб бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

    Айни пайтда мамлакатимизга юқумли касалликлар, жумладан, COVID19 инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида, давлат чегараларида 53 та санитария-карантин пунктлари (СКП) халқаро талаб ва мезонлар асосида фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда ушбу СКПларда бошқа тармоқ ходимлари қаторида 250 нафардан зиёд юқори малакали санитария-эпидемиология хизмати масъуллари белгиланган стандартлар бўйича иш олиб бормоқда. Юртимизга коронавирусни аниқлаш бўйича замонавий тест-системалари, шунингдек, тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари, тиббий техника ва тиббий буюмлар заҳираси яратилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги ҳузурида узлуксиз 24 соат давомида фаолият кўрсатувчи штаб ташкил қилинган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

    2020 йилнинг 15 январидан - 26 февралигача бўлган муддатда Хитой Халқ Республикасидан келган 5 022 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 14 кунлик тиббий кузатув даври якунланган. Ҳозиргача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган.

    Мамлакатимиздаги барча ҳаво ва темир йўлларда ташкил қилинган санитария-карантин пунктлари, ҳудудларда тузилган штаблар фаолиятини бугунги кун талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш, меҳмонхоналар ва корхоналар, маҳалла, ички ишлар органлари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларга давлат томонидан қўйилаётган талаб, тавсияларни ўз вақтида етказиш, тиббий-патронаж хизматини янада яхшилаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

    Айниқса, эпидемия кенг тарқалган мамлакатлардан келган ҳар бир фуқарони тўлиқ 14 кунлик тиббий кузатувга олиш, бирламчи тиббиёт муассасаларининг врач ва патронаж ҳамширалари томонидан грипп, ЎРИ ва ўткир пневмония касалликларини эрта аниқлаш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича вазифалар яна бир бор қатъий кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга, хориждан келган фуқаролар орасида тана ҳарорати кўтарилган беморлар аниқланганда, уларни барчасини коронавирус касаллигига махсус лаборатория текширувидан ўтказишга, шунингдек, касалликнинг тарқалишини олдини олиш ва изоляция қилиш мақсадида, оилавий поликлиника шифокорлари томонидан ҳарорати юқори бўлган беморларни уйида тиббий ёрдам кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратиш кераклигига урғу берилди, дейилади хабарда.

    Мавзуга доир: 

    • Давлат туризм қўмитаси Ўзбекистонни коронавирусдан холи мамлакат сифатида тарғиб қилмоқчи
    • Коронавирус сабаб Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулоти — олтиннинг нархи рекорд даражада кўтарилди
    • Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси коронавирус сабаб ёпилиши мумкин
    Аввал, 27 февраль, пайшанба куни, Сеулдан келган HY514 рейси йўловчилари Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилгани, самолёт йўловчиларининг изоляцияси бўйича хабар берилган. Маълум бўлишича, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан Тошкентга учган самолёт бортида бир йўловчининг саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли самолёт соат 20:55 да Сеул аэропортига қайтарилган. Шундан сўнг самолёт Тошкентга 232 нафар йўловчи, 12 нафар экипаж аъзоси билан жами 244 нафар фуқаро учган ва 27 февраль куни пойтахт аэропортига келиб қўнган.

    Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, мамлакат расмийлари Макка шаҳрида Умра амалини бажариш ва Мадинада Набавий масжидини зиёрат қилиш учун келадиган фуқароларнинг Саудия Арабистонига киришини вақтинча тўхтатишга қарор қилган. Ушбу чора коронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилаётганибилдирилган.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Умра визасининг берилиши вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан дунёнинг барча мамлакатлари учун Умра визаси тақдим этишни вақтинча тўхтатган.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистон коронавирус диагностикаси учун воситалар сўраб халқаро донорларга мурожаат қилган эди. АҚШ ёрдам берди
    • Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус сабабли 2020 йилнинг кузига қолдирилиши расман маълум қилинди

    28.02.2020, 07:40   Изоҳ (0)   46353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги матбуот котиби тайинланди

    28.02.2020, 06:59

    Давлат туризм қўмитаси Ўзбекистонни коронавирусдан холи мамлакат сифатида тарғиб қилмоқчи

    27.02.2020, 23:27

    Элмира Боситхонова бундан буён МФЙ ходимлари ҳокимларга бўйсунмаслигини маълум қилди

    27.02.2020, 22:42

    Риштонда уч аёл билан бўлган ишқий муносабатлари суратларини ошкор этмаслик учун 1,5 минг доллар талаб қилган эркак ушланди

    27.02.2020, 22:26

    Ўзбекистонда коронавирус кенг тарқалган мамлакатлардан келган ҳар бир фуқаро 14 кунлик тиббий кузатувга олинади

    27.02.2020, 22:11

    Фарғонада фермерга билдирмай унинг ярим млн долларлик мева-сабзавотлари Қирғизистонга сотиб юборилгани аниқланди

    27.02.2020, 21:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.