Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги «К.О.» фермер хўжалиги раҳбари шикоят билан ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, фуқаро А.И. ва бошқалар 2019 йилнинг май ойида фермер хўжалиги раҳбарининг хабарисиз, унинг номидан сохта ҳужжатларни расмийлаштирган ва 522 минг долларлик мева-сабзавотларни қўшни Қирғизистонга экспорт қилган.
«Бунинг натижасида фермер хўжалиги зарарига асоссиз равишда дебитор қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Қайд этишларича, ҳолат юзасидан фуқаро А.И. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)