• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирус кенг тарқалган мамлакатлардан келган ҳар бир фуқаро 14 кунлик тиббий кузатувга олинади

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги турдаги коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият ва касаллик тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Йиғилишда, жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев 29 январдаги «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги фармойишида кўзда тутилган вазифалар таҳлил қилинган.

    Маълум қилишларича, Ўзбекистонга COVID-19 инфекциясининг кириб келишини олдини олиш мақсадида чегарадаги 53 та санитария-карантин пункти (СКП) халқаро талаб ва мезонлар асосида фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда ушбу СКПларида бошқа тармоқ ходимлари қаторида 250 нафардан зиёд юқори малакали санитария-эпидемиология хизмати масъуллари белгиланган стандартлар бўйича иш олиб бормоқда.

    «Юртимизга коронавирусни аниқлаш бўйича замонавий тест-системалари олиб келинган, шунингдек, тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари, тиббий техника ва тиббий буюмлар заҳираси яратилмоқда. Вазирлик ва Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги ҳузурида тун-у кун фаолият кўрсатувчи штаб ташкил қилинган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган», — дейилади хабарда.

    Маълумотларга кўра, 15 январдан 26 февралгача бўлган муддатда Хитойдан Ўзбекистонга келган 5 022 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 14 кунлик тиббий кузатув даври якунланган. Ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилмади.

    «Аммо бундан хотиржам бўлишга асос йўқ, дейилди селекторда. Мамлакатимиздаги барча ҳаво ва темир йўлларда ташкил қилинган СКПлар, ҳудудларда тузилган штаблар фаолиятини бугунги кун талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш, меҳмонхоналар ва корхоналар, маҳалла, ички ишлар органлари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларга давлат томонидан қўйилаётган талаб, тавсияларни ўз вақтида етказиш, тиббий-патронаж хизматини янада яхшилаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди», — дейилади вазирлик ахборотида.

    Айниқса, эпидемия кенг тарқалган мамлакатлардан келган ҳар бир фуқарони тўлиқ 14 кунлик тиббий кузатувга олиш, бирламчи тиббиёт муассасаларининг врач ва патронаж ҳамширалари томонидан грипп, ЎРВИ ва ўткир пневмония касалликларини эрта аниқлаш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича вазифалар яна бир бор қатъий кўрсатиб ўтилган.

    Шу билан бирга, хориждан келган фуқаролар орасида тана ҳарорати кўтарилган беморлар аниқланганда, уларнинг барчасини коронавирус касаллигига махсус лаборатория текширувидан ўтказишга, шунингдек, касалликнинг тарқалишини олдини олиш ва изоляция қилиш мақсадида оилавий поликлиника шифокорлари томонидан ҳарорати юқори бўлган беморларга уйида тиббий ёрдам кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтилди.

    Сўнгги маълумотларга қараганда, жаҳонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 82 минг нафардан ошди, шундан 2 800 дан ортиқ ўлим ҳолати рўйхатга олинди. Ҳозиргача Хитойдан ташқари ушбу инфекция 50 га яқин давлатда аниқланди.

    27.02.2020, 22:11   Изоҳ (0)   34985
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада фермерга билдирмай унинг ярим млн долларлик мева-сабзавотлари Қирғизистонга сотиб юборилгани аниқланди

    27.02.2020, 21:56

    Ўзбекистонда камбағалликни камайтириш учун ишсиз аҳолини тадбиркорликка ўқитиш курслари ташкил этилади

    27.02.2020, 21:42

    Наманган шаҳрида халқ кутубхонаси қурилади (фото)

    27.02.2020, 21:27

    Шавкат Мирзиёев: 4—5 миллион аҳолимиз камбағал, уларнинг кунлик даромади 10—13 минг сўмдан ошмаяпти

    27.02.2020, 21:13

    Тошкентда 471 млн сўмлик ҚҚСни тўламаган компания раҳбарларига қарши иш очилди

    27.02.2020, 20:57

    Исматулла Эргашев Хитой элчиси билан Афғонистон муаммосини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилди

    27.02.2020, 20:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.