• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирус Европа бўйлаб тарқалишда давом этмоқда

    Сўнгги кунларда коронавирус билан зарарланиш ва у билан боғлиқ ўлим ҳолатлари бир нечта Европа мамлакатида қайд этилди. «РБК Украина» мазкур мамлакатлардаги ҳолат ҳақида хабар берди.

    Фото: «РБК»

    Фото: «РБК»

    Швейцария

    Швейцария расмийлари 25 февраль куни коронавирус юқтириб олиш бўйича биринчи ҳолатни тасдиқлади. 70 ёшли эркак вирус билан зарарланган. Дастлабки маълумотларга кўра, зарарланиш эркак Милага ташриф буюрганида юз берган. Кейинчалик яна учта ҳолат қайд этилди.

    Италия

    Италия бугунги кунда Европада коронавирусдан энг кўп азият чекмоқда, бу мамлакатда вирус юқтирганлар сони 500 кишидан ошди. Шунингдек, мамлакатда 14 та ўлим ҳолати қайд этилган.

    Греция

    Жорий ҳафтада Грецияда касалланиш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилган. 38 ёшли аёл Италиянинг шимолига ташриф буюргандан кейин касалланган. Кейинроқ яна иккита ҳолат аниқланган.

    Грузия

    Грузия соғлиқни сақлаш вазири Екатерина Тикарадзенинг айтишича, бир кун олдин Эрондан Озарбайжон орқали келган ўрта ёшли киши вирус билан зарарланган. Коронавируснинг тарқалиш хавфи йўқ, касалланган киши билан алоқада бўлганларнинг ҳаммаси карантинга олинади

    Эстония

    27 февраль, чоршанба куни Ижтимоий ишлар вазири Танел Киик Эстонияда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилганини маълум қилди. Касалланган киши мамлакат фуқароси эмас, аммо у ерда доимий яшайдиган одам бўлиб чиқди. Вирусга чалинган одам чоршанба куни кечқурун Эрондан Эстонияга қайтган.

    Дания

    Шунингдек, 27 февраль куни Данияда ҳам COVID-19 коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолати қайд этилди. Касалланган киши Италиядаги курортда бўлиб қайтган.

    Норвегия

    Норвегия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 февраль куни мамлакатдаги коронавирус билан касалланиш бўйича биринчи ҳолатни тасдиқлади. Коронавирус ўтган ҳафтанинг охирида Хитойдан қайтиб келган одамда қайд этилган ва у ўша вақтдан бери карантинда бўлган. Маҳаллий расмийлар янги вирус тарқалишининг эҳтимоли паст деб ҳисобламоқда.

    Шимолий Македония

    Шимолий Македонияда 26 февраль куни коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати тасдиқланди. Тиббий ёрдамга мурожаат қилган аёл Италиядан келган.

    Германия

    Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда Германия жойлашган, бу давлатда 21 та ҳолат қайд этилган. Коронавирус инфекцияси мамлакатда январь ойининг охиридан бери қайд этилган, бугунги кунгача ўлим ҳолатлари юз бермаган.

    Франция

    Францияда коронавирус юқтириб олиш бўйича 19 та ҳолат қайд этилган, уларнинг иккитаси ўлим тугаган. Кекса эркак 26 февраль куни Париждаги Salpetriere касалхонасида вафот этди, ундан олдин 80 ёшли Хитой фуқароси вафот этган.

    Буюк Британия

    Буюк Британия оролларида коронавирус бўйича 15 та ҳолат қайд этилган. Аввалроқ у ерда иккита мактаб каратин учун ёпилган эди, уларнинг ўқувчилари Италияда бўлиб қайтган.

    Испания

    Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда 12 киши вирусни юқтирган. Мазкур ҳолатлар Мадрид, Каталония, Канар ороллари ва Майоркада қайд этилган.

    Австрия

    Коронавирус бўйича дастлабки ҳолатлар Австрияда ҳам қайд этилди. Маҳаллий расмийлар ма`лумотларига кўра, Инсбрукда яшайдиган икки нафар Италия фуқароси касалланган. Ломбардияга ташриф буюрганидан кейин уларда коронавирус аниқланган. Венада ҳам вирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.

    Хорватия

    Хорватияда коронавирус билан боғлиқ учта ҳолати қайд этилди. Камида бир нафар эркак Италиянинг Милан шаҳрига сафари пайтида вирус юқтиргани маълум бўлган.

    Исроил

    Сўнгги кунларда Исроилда коронавируснинг иккинчи ҳолати тасдиқланди. Биринчи ҳолатда бўлгани каби, инфекция Diamond Princess круиз кемасининг йўловчисида аниқланди. 27 февраль куни учинчи ҳолат ҳақида маълум бўлди.

    Россия

    Россияда коронавирус январь ойи охирида бир аёл ва бир эркакда аниқланган. Иккаласи ҳам Хитой фуқаролари бўлган ва улар махсус изоляторларга ётқизилган. Улар билан алоқада бўлган одамлар ҳам касалхоналарга жойлаштирилган.

    Руминия

    Руминияда коронавируснинг бўйича биринчи ҳолат жорий ҳафта қайд этилди. Вирус юқтирган одам уч ҳафта олдин Италияга ташриф буюрган. У Бухарестдаги касалхонада карантинга жойлаштирилган.

    Бельгия

    Февраль ойи бошларида Хитойнинг Ухань шаҳридан эвакуация қилинганлардан бирида коронавирус аниқланган. Карантиндаги эвакуация қилинган гуруҳнинг бошқа аъзолари таҳлиллари салбий натижа берган.

    Финляндия

    Бугунги кунда маълум бўлган ягона ҳолат январь охирида қайд этилган. Аввалроқ Уханда бўлган 32 ёшли аёл касал бўлиб қолгани ҳақида хабар берилган.

    Швеция

    Коронавирус Уханга ташриф буюрган ҳамда Енчепинг шаҳрида яшовчи аёлда аниқланди.

    Мавзуга доир: «Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси бўйича 27 февралнинг асосий хабарлари

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг маълум қилишича, бутун мамлакат бўйлаб вирусни юқтириб олганлар сони 78 мингдан ошиб, 32 495 киши даволанишга муваффақ бўлди. Коронавирус билан касалланиш оқибатида вафот этганлар сони 2744 кишига етди.

    28.02.2020, 06:39   Изоҳ (0)   29082
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оқ уйда коронавирусга қарши кураш бўйича назоратчи тайинланди

    28.02.2020, 06:18

    Маккадаги ниқоб таққан зиёратчилар, ҳароратни ўлчовчи робот, ёнган дарахтдан чиққан куртак. 27 февралнинг энг қизиқарли суратлари

    27.02.2020, 23:58

    ЖССТ кимлар тиббиёт ниқобини тақиб юриши шартлигини маълум қилди

    27.02.2020, 23:42

    Жеки Чан коронавирус билан касаллангани ҳақидаги хабарларни инкор қилди

    27.02.2020, 23:13

    Эрон вице-президенти коронавирус юқтириб олгани маълум қилинди

    27.02.2020, 22:57

    Хитойда коронавирусга чалинган ҳар бир киши ўзи ҳақида маълум қилгани учун 1430 доллар олиши ваъда қилинди

    27.02.2020, 20:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.