АҚШ вице-президенти Майк Пенс Оқ уйнинг коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича координатори лавозимига Дебби Бирксни тайинлади, у аввал ОИВ/ОИТС эпидемиясига қарши курашиш муаммолари бўйича ҳукумат сиёсатини олиб борган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Оқ уй матбуот хизматининг баёнотига кўра, Биркс соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири Алекс Азар раҳбарлик қилаётган ишчи гуруҳ таркибига киритилади. Аёлга АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши ходимлари яқиндан ёрдам беради.
Оқ уйда Биркснинг ўз фаолиятида давомида кўплаб янги қарорларнинг қабул қилинишида муҳим ўрин эгаллагани, фаоллиги билан таниқли мутахассис, глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги врач сифатида улкан муваффақиятларга эришгани таъкидланган. Жумладан, баёнотда Биркснинг ОИВга қарши вакцина ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилгани қайд этилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)