• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистонда диний тўқнашувлар вақтида ҳиндуийларнинг тўйи бўлди. Келин-куёвни мусулмонлар қўриқлаб турди

    Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида мусулмонлар ва ҳиндуийлик дини вакиллари ўртасида юз бераётган қонли тўқнашувлар сабабли мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган ҳудудда яшовчи ҳиндуийлик дини вакили бўлган оила ўз қизининг никоҳ тўйини бекор қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    Келин ва куёв

    Келин ва куёв
    Фото: Reuters

    Турмушга чиқиши керак бўлган 23 ёшли қиз Савитри Прасаднинг айтишича, 25 февраль, сешанба куни, унинг никоҳ тўйи бўлиши керак эди. Бироқ шу куни унинг кўчасида юз берган тўқнашувлар сабабли қиз тўй кўйлагида безанган ҳолда уйида йиғлаб ўтирган.

    Бироқ тўқнашувларнинг эртаси куни тўйни ўтказган Савитрининг отасига кўра, мусулмон қўшнилар унинг оиласидек бўлиб қолган ҳамда у мусулмонлар билан бирга эканлигидан хурсанд бўлган.

    Савитри тўй маросими куни унинг уйига ташриф буюрган Reuters мухбирларига «Менинг мусулмон акаларим бугун мени ҳимоя қилмоқда», — деб айтган ҳамда унинг оиласи ва қўшнилари уни юпатгани учун яна йиғлаб юборган.

    Савитри Прасад тўй либосини кийишдан олдин

    Савитри Прасад тўй либосини кийишдан олдин
    Фото: Reuters

    Урф-одатлар Чанд Ба туманидаги тор кўчада жойлашган Савитрининг уйида бўлиб ўтган. Бир неча қадам наридаги асосий кўча уруш майдонига ўхшайди, машиналар ёқилган ва дўконлар вайрон қилинган, мусулмонлар ибодатхонаси ёқиб юборилган, унинг олдидаги майдон тўқнашувчи икки томон бир-бирига улоқтирган тошлар билан тўлган.

    Жорий ҳафтада Чанд Ба ва Деҳлининг бошқа ҳудудларида юз берган тўқнашувларда камида 32 киши ҳалок бўлган. Юзлаб ҳиндуийлар ва мусулмонлар сўнгги 10 кунликда мамлакат пойтахтида юз берган тартибсизликларда жароҳат олган.

    «Айвонга чиқдик ҳамда тутунни, жуда кўп тутунни кўрдик. Бу даҳшатли эди, биз тинчликни хоҳлаймиз», — деб гапиради Савитрининг отаси Бҳодай Прасад 24—25 февраль кунлари бўлиб ўтган воқеалар ҳақида.

    Бҳодай Прасаднинг айтишича, у узоқ йиллардан буён мазкур ҳудудда мусулмонлар билан бирга ҳеч қандай муаммосиз яшаб келган.

    Куёв тўй урф-одатларини бажармоқда

    Куёв тўй урф-одатларини бажармоқда
    Фото: Reuters

    «Зўравонликлар ортида ким турганини билмаймиз, бироқ улар менинг қўшниларим эмас. Ҳиндуийлар ва мусулмонлар ўртасида ҳеч қандай душманлик йўқ», — дейди у.

    Савитри тўйдан олдинги одат сифатида қўлига хина қўйиши керак бўлган 24 февраль куни кечқурун тартибсизликлар ва зўравонликлар авж олган эди.

    «Бизга ташқаридан жуда кўп шовқин эшитилди, бироқ мен хина қўярдим ва эртага ҳаммаси тинчийди, деб умид қилардим», — дейди қиз. Вазият эса тескари тус олган ва ёмонлашган.

    Савитрининг отаси куёвга ва унинг оиласига уларнинг уйига келиш жуда хавфли эканлигини айтган.

    Савитри Прасад

    Савитри Прасад
    Фото: Reuters

    «Биз унинг учун қайғуряпмиз, уларнинг қизи бахтли бўлиши керак бўлган кунда уйида йиғлаб ўтиради, деб ким ҳам ўйлаганди», — дейди мусулмон қўшнилардан бири Самина Бегум.

    Тўқнашувлар 26 февраль, чоршанба куни, секинлашган, бироқ савдо дўконлари ёпиқ бўлган ва одамлар тўқнашувлардан қўрқиб, уйидан чиқмаган. Савитрининг отаси айтишича, у кичик маросим ўтказишга қарор қилган.

    «Ҳиндуий ёки мусулмон бўладими, ҳаммамиз инсонмиз ва барчамиз зўравонликлардан даҳшатдамиз. Бу уруш динга боғлиқ эмас эди, бироқ у шундай бўлмоқда», — дейди Савитрига тўй кўйлагини кийишда ёрдам берган унинг амакиваччаси Пужа.

    Тўй урф-одатлари

    Тўй урф-одатлари
    Фото: Reuters

    Куёв келинникига келганда ҳамда тўй маросими бўлиб ўтаётган вақтда мусулмон қўшнилар икки ёшга бахт тилаш учун йиғилган. Ҳиндуий руҳоний муқаддас шеър ўқиган, куёв ва келин уй ичида ёқилган олов атрофида айланган.

    «Биз ҳиндуий акаларимиз билан тинч яшамоқдамиз. Биз улар учун ҳамма нарсамиз. Доим шундай бўлган. Биз бу ерда улар учун турибмиз», — дейди уйнинг ташқарисида бир неча киши билан бирга қўриқчилик қилиб турган Амир Малик исмли мусулмон эркак.

    Тўйга ташриф буюрган меҳмонлар ва қўшнилар

    Тўйга ташриф буюрган меҳмонлар ва қўшнилар
    Фото: Reuters

    Маросим тугагач, келин-куёв ҳамда куёвнинг оиласи қўшнилар ва келиннинг оиласи томонидан кўчадан кузатиб қўйилган.

    «Бугун қариндошларимиздан ҳеч ким қизимнинг тўйида иштирок эта олмади. Бироқ мусулмон қўшниларимиз шу ерда. Улар бизнинг оиламиз», — деди Бҳодай Прасад.

    Мавзуга доир:

    • Фоторепортаж: Ҳиндистонда мусулмонларни камситувчи қонун туфайли юз берган тўқнашувлар
    • Ҳиндистонда мусулмонларни камситувчи қонун туфайли юз берган тўқнашувларда 17 киши ҳалок бўлди

    28.02.2020, 07:30   Изоҳ (0)   90737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Францияда коронавирус билан касалланганлар сони икки баравар кўпайди

    28.02.2020, 07:19

    Коронавирус Европа бўйлаб тарқалишда давом этмоқда

    28.02.2020, 06:39

    Оқ уйда коронавирусга қарши кураш бўйича назоратчи тайинланди

    28.02.2020, 06:18

    Маккадаги ниқоб таққан зиёратчилар, ҳароратни ўлчовчи робот, ёнган дарахтдан чиққан куртак. 27 февралнинг энг қизиқарли суратлари

    27.02.2020, 23:58

    ЖССТ кимлар тиббиёт ниқобини тақиб юриши шартлигини маълум қилди

    27.02.2020, 23:42

    Жеки Чан коронавирус билан касаллангани ҳақидаги хабарларни инкор қилди

    27.02.2020, 23:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.