Францияда COVID-19 коронавируси билан касалланган беморлар сони қарийб икки баравар кўпайиб 27 февраль ҳолати бўйича 38 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран сўзларига асосланиб, «РИА Новости» хабар тарқатган.
Аввал Францияда 18 нафар одамда коронавирус қайд этилгани ва икки нафар фуқаро касаллик оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, коронавирус юқтириш билан боғлиқ 12 та ҳолат Франция шимолидаги Уаз департаментидан бўлган бемор орқали тарқалган.
Изоҳ (0)